Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : Главная | Ўзбекча | Тиббий маколалар | ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.



“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери учун ҳам парвариш даркор. Бироқ, ҳар кимда ҳам юз парвариши учун кераклича вақт ва маблағ етишмайди. Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблардан фойдаланиш ҳам арзон, ҳам қулай. Қуйида биз сизга бир нечта  ниқобларни тавсия этамиз.

 

Сабзили ниқоблар ҳақида қизиқарли далиллар:

 

Улар ҳар қандай юз териси учун мос келади. Фақат битта шарти бор: тери қанчалик оч рангда бўлса, сабзининг тўқроғидан фойдаланиш керак.

 

Сабзидан тайёрланган ниқоблар нафақат юз терисини озиқлантиради, балки уни ёшартиради ҳам. Сабзи таркибидаги бета-каротин ва А витаминлари юз терисини қуриб тортишишдан асраш хусусиятга эга.

 

Сабзидан тайёрланган ниқоблар қўшимча озиқлантириш маҳсулотлари билан биргаликда (масалан, авокадо, лимон шарбати, бодринг ёки сули) юз терисини витаминлар ва микроэлементлар билан озиқлантиради. Шунингдек, майда яраларни битириб, оқартиради. Бундай ниқоблар ярим соатда тайёрланади. Сабзи ниқобининг нафақат юз терисига, балки қўл териси ҳамда сочга ҳам фойдаси жуда катта. Бугун сизлар билан сабзили ниқобларни тайёрлаш хусусида суҳбатлашамиз.

 

Қуруқ юз терилари учун ниқоб:

 

1.Икки ош қошиқ сабзи шарбати, бир ош қошиқ ёғли творог ва икки ош қошиқ қаймоқни аралаштириб 20 дақиқага юзга суртиб қўйилади. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланади.

2.Қайнатилган сабзини совугандан сўнг қирғичнинг майда томонидан чиқариб икки ош қошиқ асал билан аралаштирилади. Бундай ниқоб юз терисига 15 дақиқага қўйилади сўнг совуқ сув билан ювилади.

3.Икки ош қошиқ сабзи шарбатига битта тухумнинг сариғи, икки ош қошиқ зайтун ёғи ва сметана, икки ош қошиқ сули уни қўшилиб, барчаси аралаштирилган ҳолда терига 20 дақиқага суртиб қўйилади, сўнгра илиқ сув билан юз ювиб ташланади.

Ўртача юз териси учун ниқоб:

 

1.Бир дона сабзи, бир дона олма, қирғичдан чиқазилиб битта тухумнинг сариғи билан аралаштирилади. Бу ниқоб юзга суртиб қўйилгач, 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювилади.

2.Сабзи қирғичдан чиқазилиб картошка бўтқаси билан аралаштирилади. Унга битта тухум сариғини қўшиб, 20 дақиқага юз терисига суртиб қўйилади. Кейин илиқ сув билан юз ювиб ташланади.

Ёғли юз териси учун ниқоб:

 

1.Қирғичнинг майда томонидан ўтказилган сабзи бўтқасига бир ош қошиқ сут қўшилади. Бу ниқоб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг совуқ сув билан ювиб ташланади.

2.Битта тухумнинг оқини кўпиртириб, унга бир чой қошиқ сабзи шарбати бир томчидан қўшилади. Уни юз терисига суриб, 15 дақиқа ўтгач совуқ сув билан ювилади.

 

Сочга жило берувчи ва ўсиши учун сабзили ниқоб:

 

=Иккита сабзидан тайёрланган шарбат ва икки ош қошиқ катта баргли кўк чой, икки ош қошиқ лимон шарбатини аралаштирамиз. Ниқоб бош териси ва сочларга суртилиб, сочиқ билан 30 дақиқага ўралади. Сўнгра илиқ сув билан чайилади.

 

Баҳорда инсон организми витаминлар, макро ва микро минерал моддаларга танқислик сезади. Шу сабабли қўл ва юз териси ҳам қуруқшаб қолади. Тери парвариши учун канакунжут мойи шифобахш ҳисобланади. Кечқурун яхшилаб атир совунда юз ва қўлларнгизни ювинг. Кейин табиий канакунжут мойини терингизга суртинг.

 

Асосан совуқ сиқиш йўли билан олинадиган канакунжут мойи ўзида бир қанча фойдали хусусиятларга эгалиги билан ўзига хосдир. Унинг энг қимматли хусусияти эса терига нафислик бахш этади.

 

Канакунжут мойини мунтазам қўлланилганда терига ижобий ёрдам беради.

Тери мулойим, бахмалга ўхшаш майин, таранг кўринишда бўлади.

Шу билан биргаликда бу мой теридаги намликни бир хилда ушлайди.

Теридаги доғ ва ҳуснбузарларнинг рангини оқартириш хусусиятига эга.

Совуқ ҳолда сиқиб олинган мой энг фойдали ва энг сифатли мой ҳисобланади.

Канакунжут мойи иссиқ сиқиш ва кимёвий йўл билан ҳам олинади. Бу йўл билан олинган мой сифати бироз паст ва шу билан биргаликда унинг фойдалик хусусияти ҳам бироз камроқ бўлади. Мой асосан соч ва киприкларнинг яхши ўсишига кўмаклашади.

Канакунжут мойи қуруқ тери учун жуда фойдали. Сабаби мой бевақт ажин тушишининг олдини олиб унга майинлик бахш этади. Шунингдек, бу мойни шифокор ёки халқ табиби тавсиясига асосан қабул қилиш, шу билан биргаликда таъсирчан териларни тинчлантирувчи восита сифатида ишлатиш мумкин.

Бу мой ёрдамида майда ажинларга қарши самарали курашиш мумкин. Барчага маълумки кўз атрофи териси ажинлар билан қопланишга мойил бўлади. Мойни доимий равишда қўллаш орқали бу муаммодан ҳам халос бўлиш мумкин.

 

Канакунжут мойини терида қўллашда эҳтиёткор бўлган маъқул.

Энг яхшиси бу мойни соф ҳолда қўлламаслик керак. Мой ўзининг ажойиб сифати билан юқори натижа кўрсатсада, аллергик реакция чақириши эҳтимолдан холи эмас. Сабаби мой бошқа эфир мойи билан аралаштирилган ҳолда тайёрланган бўлиши мумкин. Кўз атрофи териси учун 1 марта 1 томчи канакунжут мойидан фойдаланиш, 2-3 марта крем (кўз атрофи териси учун мўлжалланган)дан фойдаланишга тенг.

Агар канакунжут мойи воситасида ажинлар билан курашмоқчи бўлсангиз уни бошқа мойлар (зайтун, шафтоли, наъматак мойлари) билан биргаликда қўллаган маъқул.

Шу билан биргаликда бу мойдан косметолог – шифокор тавсияси асосида бошқа маҳсулотлар билан аралаштириб, озиқлантирувчи ниқоб тайёрлаш мумкин. Канакунжут мойини қуруқ тери учун қўллаганда бошқа турдаги мойни 1:3 нисбатта аралаштириш мақсадга мувофиқ.

 

Туронбека ЖАББОРЛИ ва Хуршида ҲУСЕНОВА. http://soglom.uz/

Тиббий маколалар

Информация с сайта: Не указан
Просмотров: 29864
Печать
Сообщить другу

(9 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Свекла — самый полезный овощ для печени.
Свекла — древний овощ, известный более двух тысяч лет.
 В ней содержится много саха

Дети
Отцы и детиВоспитание детей в истории человечества никогда не было легким делом. Но в разговорах с р
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у



Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: