Популярные компании
Новые консультанты
|
Ковун ва тарвуз хакида.Ковун табиатнинг ажойиб хадяси хисобланиб, у жудаям витаминларга бой. Инсонларга соглик, гузаллик багишловчи бу мева Искандар Зулқарнайн замонаси тиббиёт асарларида турли хил хасталикларни, жумладан , бронхит , сил, мигренни даволаш ва нафас йўлларини тозалаш учун қовундан тайёрланадиган бир қанча дори-дармонлар зикр қилинган. Бод касаллигини даволаш учун қайнатилган қовун шираси суркаш, заҳм касаллигида қовун уруғи жавҳарини истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовун уруғи офтоб уришидан сақлайди, сепкил ва бош қазғоғини йўқотади. Пишгани ҳам, сапча қовун ҳам сийдик хайдаш хусусиятига эга. Буйрак , қовуқ ва жигардаги тошларни йўқотади» деб ёзган.
Аллергия , кандли диабет ва бошқа касалликларда қовун истеъмол қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун шифокордан маслаҳат олиш лозим.
Тарвузнинг юрти Жанубий Африка хисобланади. Ибн Сино тарвуз меваси жигар, буйрак касалликларини даволашда ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатган. Тарвуз шарбати чанқоқ қолдириши билан бирга, ўт ва сийдик ҳайдаш ҳусусиятига эга. Шунинг учун юрак, буйрак ва жигар касалликларида уни истеъмол қилиш тавсия этилади. Халқ табобатида тарвуз сариқ касаллиги билан оғриган беморларга ва безгак ҳуружида тавсия қилинади. Тарвуз шунингдек подагра, бугим касалликларида,семизликда,Боткин касаллигида, атеросклерозда,кон босими ошганда ва ошкозон гастритида фойдали.
Сайтдаги маколалар факатгина маълумот учун берилган. Куллашдан олдин шифокорингиз билан маслахатлашинг! Доривор ўсимликлар
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
|