Сут безлари.
Кукрак безлари бу сут безларидан ташкил топган жуфт орган, хар бир аел учун индивидуал шаклга, формага ва катталикка эга.
Кўпчилик аёллар кўкракларининг шакли, катта-кичиклигидан қониқмайдилар. Ҳатто кичик кўкракли аёлларда сут кам деган асоссиз фикрлар ҳам бўлади. Аксинча, кўкрак катталиги доим ҳам сут кўплигидан далолат бермайди. Сут ажралиши пролактин ва окситоцин гормонлари, кўп ҳолларда ирсиятга боғлиқ бўлади.
Аёл нафақат кўкракларининг кўриниши, балки унинг саломатлиги ҳақида ҳам қайғуриши керак.
Аёл кўкраги 15-20 бўлакчадан иборат бўлган сут безидан ташкил топган. Ҳар бир бўлакча ўз ирмоғига эга бўлиб, улар кўкрак учига йўналтирилган. Кўкрак териси остида ёғ қатлами жойлашган. Кукрак формаси еш утган сайин огирлик хисобига осилиб бошлайди. Унинг олдини олиш учун ич кийим ва сийнабандларни тугри танлаш керак.
Тадқиқотларга қараганда, дунё аёлларининг ҳар саккизинчиси кўкрак ўсмасига чалинади. Бу дарднинг илк белгиларини аёлларнинг 80 фоизи кўкрагини пайпаслаш вақтида аниқлашар экан.
Шундай экан, сут бези касалликларини олдини олиш учун аёл мунтазам равишда шифокор-гинеколог кўригидан ўтиши, 20 ёшидан бошлаб ҳар ой кўкрагини ўзи текшириши керак.
Одатда кўкраклар ҳайз ва гормонлар қабул қилиш пайтида бир оз шаклини ўзгартиради (шишади, қаттиқлашади). Шунинг учун текшириш тадбирларини ҳайз муддатининг 12-16 кунлари ва дорилар қабул қилишдан икки ҳафта ўтганидан кейин бошлашлари керак.
Кўкраклар текшириши қуйидагича амалга оширилади:
- Ойна олдида туриб қўлларни пастга туширган ҳолда кўкракларни кўздан кечиринг.
- Қўлларни бош узра кўтариб кўкраклар кўринишига эътибор беринг.
- Белга қўлларни қўйиб кўкрак мушакларини таранглаштиринг.
- Нам терида қўллар енгил ҳаракатлангани боис бу муолажани ванна ёки душда қилиш мумкин.
- Текширилаётган кўкрак тарафга ёстиқ қўйиб ётилади. Қўлларни бош орқасига кўтариб, иккинчи қўлда кўкрак ташқи томонидан учига қадар - соат стрелкаси бўйлаб пайпаслаб чиқилади.
- Кўкрак учларини бош ва кўрсаткич бармоқлари ёрдамида сиқиб кўрилади. Суюқлик ажралса, унинг рангига эътибор бериб, мутахассис-шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Кўкраклар кўздан кечирилганда қуйидаги ўзгаришларга эътибор берилади:
- кўкрак шакли, ўлчамининг ўзгариши;
- кўкрак учлари ичига кириши, тери дағаллашиши;
- кўкракдан суюқлик оқиши;
- пайпаслаганда кўкрак ва қўлтиқ ости қисмларда оғриқ, лимфа тугунларининг аниқ сезилиши;
- кўкрак териси қизариши ва яллиғланиши.
Муолажа давомида бундай ўзгаришлар сезилса, ортиқча ваҳимага тушмай шифокорга мурожаат этилиши лозим.
У ерда сизни маммография ва ултратовуш усули ёрдамида малакали шифокорлар текширишади. Бу усуллар паст даражадаги рентген нурларида амалга оширилиб, соғлиқ учун мутлақо зарарсиз. Умуман олганда, 45 ёшдан ошган аёллар орасида кўкрак ўсмасига чалинганлар кўп бўлгани учун касалликни олдини олиш мақсадида ҳар йили керакли текширув ва маммография қилиш муҳим ҳисобланади.
Агар сизда киста топилса, шифокор сут безидан махсус игна орқали суюқлик олади. Суюқлик рангсиз бўлса, зарарсиз топилиб текширувни давом этишга ҳожат қолмайди. Аксинча суюқлик ажралмаса, ёки рангли бўлса, биопсия, (жарроҳлик) йўли билан аниқланади.
Кўкрак бези касалликлари кўп ҳолатда:
- ирсиятга боғлиқ, яъни оилангиздаги аёллар бу касалликлар билан оғриган бўлса сизда ҳам уларга чалиниш хавфи бор;
- кўкрак ўсмасига аввал чалинган аёлда бошқаларга нисбатан касаллик қайталашининг хавфи 5 баробар юқори бўлади;
- ҳайз даври эрта бошланиб, климакс даври кеч бошланган аёлларда;
- қандли диабетга чалинган беморларнинг организмидаги инсулин моддасини меъёрда сақлаш тадбирлари;
- ўттиз ёшдан кейин туққан, умуман туғмаган ёки аборт қилган аёлларда;
- тамаки чекувчи ва спиртли ичимликлар истемол қилувчи аёлларда юзага келиш хавфи юқори бўлади.
Фойдали маслаҳатлар:
Феъл атворингизга эътибор беринг: ҳаётдан завқланишга, кайфиятни кўтариб юришга ҳаракат қилинг.
Сизларга намуна бўладиган, яхши ҳулқли, дунё қараши кенгроқ одамлар орасида бўлишга, оилада руҳий мувозанатни тиклашга интилинг!
А,С, Е провитаминлари, фолий кислотасини қабул қилинг.
Имкон қадар овқат тайёрлашда ўсимлик ёғидан фойдаланинг.
Товуқ ва балиқ гўштини кўпроқ тановул қилинг.
Овқат таркибида кўп миқдорда кўкатлар, помидор, карам, мева-сабзавотлар, соя ёғи бўлиши керак.
Жазирама қуёшнинг ултрабинафша нурларидан сақланинг.
Жисмоний тарбия ва чиниқиш билан мунтазам шуғулланинг.
Шахсий гигиенага риоя қилинг (ювинишда болалар совунидан фойдаланиш терини майинлаштиради).
Сут безларида сут димланиб қолиши.
Сут безларида сут димланиб қолиши, кўкрак сўрғичларининг ёрилиши ва мастит аёллардаги азиятларга сабаб бўлади.
Сут димланиб қолиши: чақалоқнинг сутни етарлича сўриб олмаслиги, нотўғри соғиб олиш натижасида бўлади. Сут чиқадиган йўллар бекилиб, сут безлари таранглашади, оғрийди. Аёл шу кўкраги билан болани эмиздирганда ёки соғиб ташлаганда енгил тортади.
Сўрғичларнинг ёрилиши: кўкрак сўрғичлари бола эмизаётганда, қуруқшаб кетганда, кўкрак безларини тўғри парваришламаганда зарарланади. Сўрғичларнинг усти узунасига ёрилиб эмиздирганда онага қаттиқ азоб беради. Кучли оғриқдан она асабийлашади, йиғлайди, натижада сути камаяди. Онага қанчалик азоб бўлмасин, у чидаши ва вақти-вақти билан эмизиб туриши керак.
Кўкрак сўрғичида ёриқлар ёки оғриқ пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки ёриқлар орқали онанинг қўли ёки терисидан, боланинг оғзидан микроб юқиб сут безларининг яллиғланиши – мастит ривожланиши мумкин. Бунда кўкрак безларида оғриқ, шиш пайдо бўлиб қаттиқлашади. Оғриқ кучаяди, безлар таранглашиб териси қизаради, ҳарорат кўтарилиб эт увушади, аёлнинг аҳволи ёмонлашади. Ўз ҳолича даво чораларини кўриш ( кўкракка иссиқ лампа қўйиш, бемаъни иримлар: кул сепиш, кинна солдириш ва ҳоказолар қилиш) ярамайди. Асосий сабаби аниқланмаса, касаллик авж олиб қаттиқлашган жой юмшайди. Бу эса йиринг пайдо бўлганлиги аломатидир. Бундай ҳолатда дарҳол жарроҳга мурожаат қилиш лозим, акс ҳолда оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкин.
Яллиғланишнинг олдини олиш чоралари:
- кўкрак безларини ҳомиладорлик пайтидаёқ эмизишга тайёрлаш (уқалаш, сўрғичларни чаканда ёки зайтун ёғи ёрдамида юмшатиш);
- кўкрак бериб эмизиш қоидаларига риоя қилиш;
- кўкрак безларини парвариш қилишда, тозаликка амал қилиш;
- сийнабандни кўкрак безларини кўтариб турадиган қилиб тақиш (осилиб турганда сут туриб қолади);
- қўлларни совуққотишдан асраш (чойшаб, тагликларни совуқ сувда чаймаслик);
- сўрғичларнинг ёриқларини ўз вақтида даволаш (асални тухум сариғига тенг миқдорда қўшиб компресс қилиш);
- эмизикли аёлда учрайдиган ҳар қандай касалликни охиригача даволатиш керак.
Кўп ҳолларда болани сутдан чиқаргандан сўнг кўкраклар бўшашиши кузатилади. Душ қабул қилганда кўкракларни аввал иссиқ сувда кейин илиқ (бироз совуқ) сувда ювсангиз, этингиз жунжикади. Бундай чиниқтириш тадбирини бир ой давомида уқалаш билан бирга амалга оширилса, сийналарингиз аввалгидек таранглашиб дуркун ҳолатга келади.
Профилактика.
Аёлларимиз иложи борича пахталик матолардан тикилган сийнабандларни тақишлари керак. Кўпчилик аёлларимиз сунъий толалардан тикилган сийнабандларни: нархи арзон, тез эскирмаслиги, яхши ювилгани боис сотиб олиб ўзларининг соғлиғига зарар қилишаётганларини англашмайди. Аксарият аёллар эса уларни нафақат кундузи балки кечаси ҳам ечишмайди. Бундан ташқари сийнабандлар орасидаги тўлдирувчи (поролон) иссиқлик таъсирида, эскирганда ўзидан канцероген моддалар ажратиб, кўп ҳолларда кўкрак ўсмасини келтириб чиқариши илмий исботланган.
Гузал аеллар!. Биз оиламизга хар доим соглом керакмиз шунинг учун доимо саломатлигимизни ўйлашимиз ва хар хил касалликларнинг олдини олишга ҳаракат қилишимиз зарур! СОГ БУЛИНГ.
Маълумот :http://tib.uz/
Касалликлар