Популярные компании
Новые консультанты
|
Стоматит-огиз бушлиги яллигланиши.Стоматит бу огиз бушлиги шиллик пардасининг яллигланиши. У мустақил касаллик ҳолида кечиши, шунингдек, бошқа касалликлар (қизамиқ, қизилча, грипп, оғиз оқариши) белгиси бўлиши мумкин. Булардан ҳар бирининг ўзига хос белгилари мавжуд. Оғиз яллиғланишлар моддалар алмашинуви касаллик¬лари (организмда витаминлар етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган касаллик – авитаминоз, қандли диабет), асаб ва ички органлар касалликлари, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши оқибатида пайдо бўлиши таъкидланади. Чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, жуда иссиқ ёки жуда совуқ, нордон ва шўр овқатлар ейиш ҳам оғиз яллиғланишларига сабаб бўлиши мумкин. Айрим дориларга нисбатан сезувчанлик ортганда, хусусан, ўз-ўзини даволаганда, балоғатга етиш даврида, ақл тиш чиқиши қийинлашганда ҳам оғиз яллиғланиши рўй бериши мумкин. Яллиғланиш формалари ҳар хил бўлишига қарамай, уларнинг умумий ўхшаш белгилари бор: оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати қизаради, атрофидаги тўқималар шишади ва безиллаб туради, жағ ости лимфа безлари катталашади ва бошқалар, оғиз яллиғланишлари ўткир ва сурункали кечади. Афтоз яллиғланиш мустақил касаллик бўлиб, кўпинча ошқозон-ичак ва жи¬гар касалликлари билан кечиши исботланган. Уму¬мий қувватсизлик, оғизда сарғимтир парда билан қопланган юзаки яралар (афталар) ҳосил бўлади. Қаттиқ оғрийди, ҳарорат кўтарилади, овқат ейиш ва гапириш қийинлашади. Бу яллиғланиш ўткир ва сурункали кечиб, кўпроқ 1-3 яшар болалар касалланиши таъкидланади.. Айрим дори моддаларининг ёқмаслиги оқибатида, шунингдек, кимёвий моддалар таъсирида медикаментоз оғиз яллиғланиши пайдо бўлади. Замбуруғли (кандидоз) яллиғланиш антибиотикларни тартибсиз қабул қилиш туфайли вужудга келади, касалманд кексалар, нимжон ёки чала туғилган болаларда учрайди. Жароҳатли (травматик) яллиғланиш – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ўткир кесувчи нарсалар – чириган тош чеккаси, нотўғри қўйилган тиш протезидан жароҳатланиши натижасида пайдо бўлади, кўпинча милк ва тилни яра қоплаб олади, чақалоклар афтаси чақалокдарда кузатилади: танглай ўртасида унча катта бўлмаган яралар (афталар) ҳосил бўлади, ўз вақгида олди олинмаса, яралар бир-бири билан қўшилиб, ҳийлагина жойни эгаллаб олиши мумкин. Яллиғланишнинг олдини олиш учун чириган тишларни ва организмнинг умумий касалликларини ўз вақтида даволаш, шиллиқ қаватнинг яллиғланишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш, оғизни ичимлик содаси ёки оқ тузли қайнатма билан чайиб туриш ва парҳез қилиш лозим.
Хар бир касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни хисобга олган холда ,кандай даволаниш муолажасини олишдан олдин шифокорингиз билан маслахат килишни унутманг, сог булинг.
Касалликлар
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
|