Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : Главная | Ўзбекча | Касалликлар | Калконсимон без касалликлари
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

Калконсимон без касалликлари



 Кенг тарқаган эндокрин касалликлар қаторига қалқонсимон без касалликлари ҳам киради. Ўрта Осиёдаги атроф муҳитда йод танқислиги мавжуд бўлган шароитда бу без касалликларининг аҳоли саломатлигига таъсири катта ҳисобланади. Сўнгги йилларнинг маълумотларига кўра Ўзбекистонда қалқонсимон без хасталиклари катта ёшдаги 100 минг аҳолига нисбатан ҳисобланганда 2847 беморни ташкил этади.

Қалқонсимон безнинг таркибий ва функционал бирлиги фолликулдан иборат бўлиб, унинг кўриниши думалоқ, ёки овал шаклида, диаметри 0,03-1 мм. Ичи қуюқ модда / коллоид/ билан тўлган. Фолликул деворчаси фолликуляр эпителий / тиреоцитлар/ хужайра билан қопланган. Уларнинг тузилиши қалқонсимон безнинг функционал активлигига боғлиқ. Оддий холларда бу тўкима кубик эпителийдан иборат бўлса, функцияси камайганда-ясси, функцияси кучайганда цилиндр шаклига киради. Коллоид-уз таркибида йод тупланган тиреоглобулин оқсил моддасидан иборат.

Фолликулларда йодлашган тиреоидли гормонларнинг биосинтези рўй беради. Бу жараён организмда йод алмашинуви ва тиреоглобулин биосинтези билан боғлиқ. Инсон организмида 20-30 миллиграмм йод бўлиб, шундан тахминин 1/3 қисми калконсимон безда тупланган булади. Шунингдек йод инсоннинг бошка аъзоларида, конда хам йодит формасида айланиб юради ва /СБИ холида/ оксил билан кушилган булади. Инсон организмига неорганик йод овкат оркали киради. Унинг 2/3 қосми буйрак оркали чикиб кетади, қолган қисми қон билан калкон безига боради ва тиреоглобулин билан органик тарзда кушилиб йод-йодтирозин, монойодтирозин, дийодтирозин хосил килади. қалқонсимон без томонидан йоднинг сурилиши тиротропин ва АМФ таъсирида руй беради. Моно- ва дийодтирозининг тиреоглобулинда конденсацияси йули билан таркибида йод тўпланган калконсимон без гормонлари - трийодтиронин ва тетрайодтиронин / тироксин/ хосил бўлади. Четки томирларда қондаги барча йодларнинг 4/3 - қисмини ўзида сақаган тироксин ва йоднинг 1/4 қисмини ўзида тўплаган трийодтиронин айланиб юради. Бироқ трийодтирониннинг физиологик харакати 5 марта юқори бўлиб, айланиш харакати тез, таъсирот кулачи кенг, шунинг учун тўпламига боғлиқ.

Қалқонсимон без гормонлари оқсил орқали жигар билан алоқадор бўлиб, чекка тўкималарни / дейодирование/ йод билан таъминлайди. Шунингдек қалқонсимон безда овал формадаги йирик тўқималар ҳам бўлади. Уларни баъзан макротиреоцит ёки очрангли хужайралар деб аташади. Шу каби бу ерда яна фолликул атрофидаги хужайралар ҳам учрайди.

Қалқонсимон без тиреоид гормонлари вазифаси.

- ҳомиланинг бош мияси ривожланиши ва боланинг кейинги ҳаётида интеллектни ривожланишида асосий аҳамиятга эга;

- нормал энергетик алмашинувни таьминлайди;

- оқсил синтезини стимуллайди;

- қонда холестерин миқдорини камайтиради;

- иммун системага таьсир қилади;

- адаптацион реакциялар комплексини таьминлайди;

- ўсиш жараёнлари ва суяк скелети етилиши жараёнларини назорат қилади;

- репродуктив соғлиқ сифатини аниқлайди.

ЭНДЕМИК ВА СПОРАДИК БУКОК.

Эндемик буқоқ касаллиги қалқонсимон безнинг прогрессив ҳолда катталашиб кетиши билан характерланади. Маълум географик шароитида одамларда учрайди. Кассалик хавода, озиқ-овқат махсулотларида, сувда, тўпроқда йод моддаси етишмаслиги сабаб учрайди. Эндемик буқоқ қадимдан олимларни қизиқтириб келган. қадимги Хитой, Хиндистон, Грецияда олимлар буқоқ кассалиги билан шуғунланишган. Букрот, Гален, Цельс, каби олимлар ўз асарларида касаллигини қайд ўтишган. Шарқнинг буюк алломаси Абу Али Ибн Сино ҳам ўз асарларида буқоқ кассалигини аниклаш ва унга даво қилиш ҳакида ёзган.

Спорадик буқоқ эса эндемик буқоқ районларидан ташқарида яшайдигаларда бўлиши мумкин. Бу баъзи бир ноқулай эндоген факторларнинг таъсирида келиб чиқиши, кўпинча эса нистик характерга эга бўлиши мумкин.

Бу касалликлар, йод танкис касаллиги бўлиб, йод танкислиги натижасида ривожланади. Йод танкис регионларда яшовчи аҳолида йод танкис ёки эндемик регион деб, шундай жойга айтиладики, у ердаги 1- даражадаги қалқонсимон без гиперплазияси 5% гача ва кўпроқ бўлиб, болаларда ва ўсмирларда ёки 30% ва ундан кўп бўлган катта ёшли шахсларда учрайди.

Йод танкис регионлар дунёда кенг тарқалгандир. ҳозирги вақтда йод танкис регионларда яшовчи аҳолининг 1милярд дан кўп қисмида йод танкис касаллигини ривожланишига мойил бўлади. 200 – 300 млн аҳолида буқоқ аниқланган, 5 млндан кўп аҳолида эндемик кретинизм ва миллионлаб одамларда енгил психомотор ўзгаришлар бўлади.

Йод ҳаётий мухим микроэлемент бўлиб, унинг асосий массаси қалқонсимон безда ва қонда концентрацияланади. қондаги йод турли орган ва тўқималарга ўтиб қисман липидларда деполанади, сўнгра буйраклардан чиқиб кетади. Одам организмига йод кам миқдорда тушади (15 – 20мг) ва унга эхтиёж (100 – 150 мг) ва унга эхтиёж 100 – 150 мкг кунига ташкил этади. Йоднинг асосий вазифаси – қалқонсимон без гормонлари хосил бўлишида қатнашиш, яьни у тиреоид гормонларни алмаштириб бўлмас компоненти ҳисобланади (тироксин ва трийодотиронин).

Этиология ва патогенез.

Касалликнинг пайдо бўлишида сув ва тупроқда йод миқдорнинг қандай экани маълум аҳамиятга эга. Денгиз бўйида эндемик буқоқ касаллиги кам учрайди, чунки денгиз сувидаги йод буғланади, сунгра тупроқ ва сув хавзаларига кайтиб тушади. Баландликлар, тоғ жойларда тупроқда ҳам хавода йод микдори кам бўлади. Эндемик буқоқ касаллиги аёлларда ва қизларда кўпроқ учрайди. Спорадик буқоқнинг келиб чиқишида кўпинча нистик факторлар / фермент системасида дефект/ катта роль ўйнайди, бундан ташқари эса бу касаллигда баъзи озуқа моддалида струмаган таъсирига эга бўлган тиоцианатларнинг / капуста, труп ва бошқалар/ организмда йиғилиши қалқонсимон безга йод ютилишини камайтиради ва тироид гормонлар - гормонларининг камайиши тиреотроп гормонинг купайиши, бу эса қалқонсимон без тўқимасининг гиперплазиясига олиб келади ва кейинчалик буқоқ хосил булади.

Ташқи мухитда йод етишмаслиги натижасида, калқонсимон без организмни йодли гормонлар билан етарли миқдорда таъминлай олмайди. Йод етишмаслик холатларда, катта ёш беморларда гипотиреоз (кўпинча субклиник) пайдо бўлади ва кўпкина аъзо ва тўкималарда бузилишлар рўй беради. Бирламчи гипотиреозда ТТГ гормон микдори кўпайши натижасида буқоқ ривожланади, жинсий аъзоларни фаолияти пасаяди. Иккиламчи гипотериозда Т4 ва ТТГ пасаяди, ТЛ миқдори кўпайди ва пролактин миқдорини ошишига, лакторея, диоменорея синдромига ва гипофиз аденомасига олиб келади. Бу холатта (йод дефицит ҳолларда) ҳомиладорлик даврида буқоқ, мулсуюклик (многоводие), планцентани ривожланмаслиги ва бошқа асоратлар кузатилади. Она орнидаги ҳомилада моддалар алмашинувнинг турлича ўзгаришлар билан тутилади. Бу гипотериознинг кретинизм деб аталувичи энг оғир туридир. Бундай болаларда микседематоз, нейроспастик калтафахимлик ва кўпинча кар-соковлик қайд қилинади.

Қалқонсимон без ўлчамларини аниқлаш учун 2 та усул қўлланилади:

1. Пайпаслаб куриш (визуал) усули – энг қулай ва осон бажариладиган усул, лекин узининг камчиликлари бор. Чунки у субектив маьлумотларга асосланади ва бўйиннинг анатомик тузилишга, текширилаётган шахсни ёшига, қалқонсимон безнинг жойлашишига боғлиқ бўлади. Бизда 1955 йилдан бери О.В. Николаев таснифи қўлланилмокда. Таснифга биноан қалқонсимон безни 5 та катталашиш даражалари мавжуд. 1994 йилдан бери бутун дунёда ВОЗ таклиф қилган классификация қўлланилади.

0 даража – буқоқ йўқ

1 даража – буқоқ кўринмайди, лекин пайпасланганда унинг бўлаклари ўлчами текширувчи бармоғининг дистал фалангасидан катта.

2 даража – буқоқ пайпасланади ва кузга кўринади. Бу тасниф эпидемиологик текширишларда қулай ҳисобланади.

2. Ультра товуш текшируви (УТТ), энг аниқ усул ҳисобланади. УТТ ёрдамида қалқонсимон безнинг хажми формула бўйича аниқланади. (УК * УУ + ЧК* ЧУ * ЧК)* 0,479. Халқаро нормотивларга кўра УТТ қўлланилганда (18 ёшдан) катталарда буқоқ диагностика қилинади. Агарда бу хажм аёлларда - 19 мл, эркакларда – 25 мл дан катта бўлса. Авваллари ЙТК ни текшириш усули фақат ташқи кўрик ва пайпаслашдан иборат эди, йод етишмовчилик даражасини тупроқ ва сувдаги йоднинг миқдорига қараб аниқланган. Физикал кўрсаткичлар буқоқнинг частотаси хақида маьлумот берар эди ва даволаш динамикасини назорат қилишга имкон йўқ эди. Йодни ташқи мухитнинг турли обьектларидаги миқдори табиатдаги йодни циркуляцияси хақида маьлумот беради. Лекин унинг организмдаги алмашинувини ёритиб бермайди. Бизга маьлумки, йод табиат циклида йиллар давомида ўзгаришсиз бўлади. Лекин озикланиш характери турли хил бўлади. Биосферасида йод етишмовчилиги бир хил бўлган худудларда яшовчи халқларда буқоқ эндемияси даражалари турли хил бўлади. Сўнгги йилларда йод билан таьминланиш даражаларини йодни сийдик билан экскрециясига қараб аниқлайдиган булдилар. Буқоқ эндемиясининг тарқалганлигини фақат пайпаслаб эмас, балки УТТ ёрдамида ҳам аниқланади.

Йод етишмовчилигини оғирлиқ даражалари.

Йодтанқислик касалликлари билан курашувчи халқаро ташкилот 3 та оғирлик даражасини тавсия этади:

Енгил даражада – буқоқ (барча катталашиш даражалари) 10% дан 30% гача учрайди, йодни сийдик билан экскрецияси даражаси 50 – 99 мкг/л. Гипотиреоз ва кретинизм йўқ.

ўртача оғирлиқ даражада – буқоқ частотаси 50% гача йодни сийдик билан экскреция даражаси 20 – 49 мкг/л гача камаяди. Гипотиреоз ҳолатлари мавжуд.

Оғир даражада – буқоқ частотаси 100% йодни сийдик билан экскрецияси – 20 мкг/л гача камайган кретинизм 1%дан 10% гача.

Йод танкис касалликлари патогенези.

Ташқи мухитда йодни танкислиги қалқонсимон без функционал ҳолатига манфий таьсир этади ва уни функционал активлиги камаяди. Шу билан бир қаторда қалқонсимон безнинг компенсатор имкониятлари (йод танкис шароитда орган функциясини тиклаш учун) жуда катта. Инсониятнинг кўп асрлик эволюцияси жараёнида йод танқисликка адаптация механизмлари ишлаб чиқилади.

Йодга танқисликка жавобан қайтар боғланиш қонуни бўйича тиреоид гормонлар (ТГ) миқдорини ошишига олиб келади. Бу эса йодни ютишини ортиши ва ТГ синтезини кўпайиши натижада паренхиматоз хужайралар гиперплазиясига олиб келади.

ТТГ миқдорини ошишига жавобан ТГ синтези ва метаболизми кучайиши йод алмашинишига олиб келади, натижада организм кам миқдордаги йод билан хам чегараланиб қолади.

ТГ синтези характери ҳам ўзгаради. Физиологик шароитларда қалқонсимон безда асосий синтез бўладиган гормон Т4дир. Йод танкис ҳолатларда қалқонсимон безда Т3 ни актив синтез қилиши бошлайди. Бу гормон Т4 га караганда кучлироқ самара беради ва уни синтезига кам миқдорда йод сарфланади.

Йод танқис холатларда - Т4 дан Т3 ҳосил булиши тезлашади, яьни қалқонсимон без гормонлари активлиги ортади.

Бу механизмлар кўп ҳолларда енгил йод танқислиги шароитларга яхши мослашишга имкон беради. Бунда без улчамлари қисман катталашади, лекин аьзо фаолияти бузилмайди. Танкислик яққол ифодаланган бўлса, ташқи мухитда бошқа струмоген ташқи омиллар бўлса, компенсатор механизмлар танқисликнинг ножуя таьсирини тулик бартараф эта олмайди. Бу холларда қалқонсимон без ўлчамлари катталашади ва субклиник, айрим ҳолларда эса клиник гипотиреоз ривожланиши мумкин.

Буқоқ бўйича эндемик регионларда, букоқ эндемияси ортиб боради. Катталашган қалқонсимон безли болалар ва ўсмирлар сони ошади. Бундан ташкари буқоқнинг яққол ифодаланган шакллари хам кўп учрайдиган булди: тугунли буқоқ, без ўсмаси, аутоиммун тиреодит.

Бу ҳолатларни 2 хил сабаб билан тушунтириш мумкин:

- Сунгги 20 йил мобайнида йод профилактикасини утказилишини таьминловчи тизим йўқ бўлди.

- Экологик мухит ўзгарди, ёмонлашди, яьни «ифлос» ташки мухит қалқонсимон безнинг функционал фаоллигини камайтиради ва безнинг катталашишига олиб келади.

Йод танқислик профилактикаси усуллари.

Организмнинг йодга эхтиёжини тулик қондириш учун қуйидаги суткалик норма тавсия этилди. (ВОЗ, 1996 й.)

- Эмизиклик даври – 50мкг;

- 2 ёшдан 6 ёшгача – 90мкг;

- 7 ёшдан 12 ёшгача – 120 мкг;

- 12 ёш ва катталар – 150 мкг;

- ҳомиладорлар ва эмизувчилар – 200 мкг;

Йод танқис регионларда ва ўзбекистонда ўртача йодга эхтиёж 40 – 80мкг. 1 кунга яьни, 2 –3 марта кам тавсия этилган миқдордаги озиқ маҳсулотларида йодни танқислигини йўқотиш учун: индивидуал, гурухий ва оммавий йод профилактикаси усуллари қўлланилади.

Оммавий йод профилактикаси - энг самарали ва тежамли усулдир. Калий тузларини ( йодит ва калий йодат) кенг қўлланиладиган маҳсулотларга киритиш: ош тузи (енгил йод етишмаслигида 10 – 25 мг/кг, ўртача оғирликда 25 – 40 мг/кг, оғирликда 60 мг/кг гача), нонга, сувга.

Гуруҳий йод профилактикаси – йод тутувчи препаратларни қабул қилиш. ЙТК ривожланиши эхтимоли катта бўлган гуруҳларда (болалар, ўсмирлар, ҳомиладорлар, эмизувчи аёллар). Енгил ёки кисман йод танқисликда қўшимча йод берилади.

- Пубертатгача бўлган болалар – 100 мкг;

- ўсмирлар – 200 мкг;

- катталар – 150 мкг;

- ҳомиладорлар ва эмизувчилар – 200 мкг;

Индивидуал профилактика – профилактик дори воситаларини қўллаш. Улар организмга физиологик миқдорда йод тушишини таьминлайди. Антиструмин ёки калий йодит берилади. Суткалик миқдори 150 – 200 мкг дан кам бўлмаслиги керак. Сўнгги йилларда липиодол қўлланилаяпти. Бу препарат капсуладаги йодланган ёғ бўлиб, оғиз орқали ёки ампулаларда м/о га юборилади. 1мл капсулада 0,3 гр йод бўлиб. 1 йил давомидаги организмнинг йодга бўлган эхтиёжини қондиради. Мушак орасига юборилганда препаратнинг самараси 2 –3 йилгачв давом этади. Липиодол самарасининг давомийлиги йодланган ёғ кислоталари ёг тўқимаси синтезида катнашиб йоднинг қонга секин ўтишини таьминлашига боғлиқ.

Эндемик буқоқни даволаш.

Диффуз буқоқ пайпасланганда ёки УТТ текширувида тасдиқланганда, аутоиммун буқоқ инкор этилганда йод препаратлари берилади.

Суткалик дозаси 200 мкг бўлиб. 6 ойдан кам бермаслик керак. 6 ойдан кейин қалқонсимон без улчамлари кичиклашса ёки нормага яқинлашса, йод препарати профилактик дозада 100 – 200 мкг берилади, буқоқнинг рецидивини олдини олиш учун. Агар препарат қабул қилиш фонида без ўлчамлари ўзгармаса, левотироксин 2,6 – 3 мкг/кг га берилади. Йод билан бирга 100 – 150 мкг 1 кунда бериш ҳам мумкин. Тироксиннинг адекват дозаси ТТГ миқдорига қараб белгиланади. Буқоқнинг тугунли шакллари ривожланган бўлса, тиреоид препаратлари левотироксин 1 кунда 150 – 200 мкг дозада берилади. Оптимал доза Т3, Т4 ва ТТГни қон зардобидаги миқдорига қараб танланади. Агар 5 ойлик даволаш самара бермаса у ҳолда оператив даво қилинади.

Умумий амалиёт шифокори тактикаси

- йод профилактикаси ва синамасини йўлга кўйиш (гуруҳий, индивидуал);

- қалқонсимон бези қисман катталашган беморларга йод препарати билан даволашни ўтказиш. Диффуз буқоқни йуқотиш ва тугунли формаларини бартараф этиш.

Касалликлар

Информация с сайта: Не указан
Просмотров: 38404
Печать
Сообщить другу

(15 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Биро
УТКИР БРОНХИТЛАР
Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.
Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиг




Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: