Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : Главная | Ўзбекча | Тиббий маколалар | КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ



Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Бироқ кўкрак безидаги оғриқлар сабаби турлича бўлиши мумкин. Бездаги оғриқлар болани эмизиш билан боғлиқ бўлиши ҳам, боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Бугун кўкрак безидаги оғриқларнинг айрим сабаблари ҳақида сўз юритамиз.

Сабаблари

* Нотўғри танланган сийнабанд-сийнабанднинг ён чоклари қовурғалар соҳасида жойлашган бўлиши лозим. Агар бу чоклар кўкрак бези соҳасида жойлашса, оғриқ беради. Бундан ташқари, сийнабанд косачаси эркин туриши керак;

* Ҳайздан олдин кўкрак безларида оғриқ кузатилиши — агар бола туғилгандан сўнг ҳайз цикли дарҳол тикланса, ҳайздан олдин кўкрак без­ларида оғриқ кузатилиши меъёрий ҳолат ҳисобланади;

* Мастопатия — кўкрак бези тўқимасида хавфсиз ўсманинг ривожланиши билан боғлиқ оғриқлар. Агар бездаги оғриқлар кучайиб борса ва без катталашиб борса, дарҳол шифокор кўригидан ўтинг;

* Кўкрак бези сўрғичларининг яллиғланиши;

* Кўкрак безининг замбуруғли касаллиги;

* Лактостаз — кўкрак безида сут тўпланиб қолиши ва ҳ.к.

Эмизаётган даврда кўкрак безларидаги оғриқлар

Эмизикли даврда кўкрак безларидаги оғриқлар сабаблари мастит, кўкрак безлари сўрғичи инфекцияси бўлиши мумкин.

Кўкрак бези сўрғичларининг ёрилиши инфекция кириши учун асосий «дарвоза» ҳисобланади. Бу ҳолатда кўкрак бези сўрғичи атрофи қизаради, шишади, кўкрак бези терисини зичлашади. Болани эмизаётган вақтда кўкрак безида оғриқ пайдо бўлади, баъзида оғриқ кучаяди. Бундан ташқари, иситма, ваража, бош оғриқ, умумий ҳолсизлик келиб чиқади.

Аёлларга маслаҳатлар

* Агар кўкрак безларида йиринг пайдо бўлмаган бўлса, болани эмизиш давом эттирилади ва онага антибиотиклар буюрилади.

* Агар кўкрак безларида йиринг пайдо бўлган бўлса, болани кўкрак билан эмизиш вақтинча тўхтатилади ва хирургик даволанади.

Эмизикли оналарга маслаҳатлар

* Болани эмизиш вақтида тўғри ушлаш лозим;

* Кўкрак бези сўрғичлари яллиғланишининг олдини олиш учун даврий равишда болага таъсир қилмайдиган махсус крем ва лосьон суртиш керак;

* Болани тез-тез, қисқа муддатга эмизиш кўкрак безларидаги оғ­риқларни камайтиради;

* Болани эмизиш олдидан илиқ душ қабул қилиш ҳам оғриқларни бартараф қилишда ёрдам беради;

* Болани эмизиб бўлганингиздан сўнг, кўкрак безларига совуқ компресслар қўйсангиз оғриқ қолади;

* Эмизикли оналарга иложи борича кўпроқ суюқлик ичиш ва дам олиш тавсия этилади;

* Кўкрак бези сўрғичларида ёрилишлар келиб чиқса, ланолин, солкосерил малҳамлари ёки чаканда мойини суртиш тавсия этилади;

* Кўкрак бези терисига таркибида спирт сақловчи эритмалар (зеленка ёки йод) суртиш тавсия этилмайди. Шунингдек, бу соҳага совун ишлатиш ҳам мумкин эмас.

* Болани тўғри эмизиш кўкрак бези сўрғичлари яллиғланишида ёрдам беради.

Кўкрак бези сўрғичларидаги оғриқлар

Кўкрак бези сўрғичларидаги оғриқлар сўрғичларнинг ёрилиши ва яллиғланиши натижасида келиб чиқади. Сабаблари турлича бўлиши мумкин;

* Ёш оналарда кўкрак бези сўрғичлари юмшоқ бўлганлиги боис, вақтинчалик оғриқ кузатилади;

* Кўкрак бези сўрғичларида ёриқ, тирналиш ва яллиғланиш пайдо бўлса ҳам оғриқ келиб чиқади;

Кўкрак безларининг замбуруғли касаллиги

Кўкрак безларининг замбуруғли касаллиги тез-тез учраб турса-да, бу касалликкка камдан кам ҳолларда тўғри ташхис қўйилади. Шу боис, кўпчилик аёллар бу касаллик ҳақида деярли билишмайди.

Белгилари:

* Кўкрак бези сўрғичлари атрофида оқиш қопламалар пайдо бўлади, сўрғич атрофининг ёрилиши кузатилади;

* Болани эмизиш вақтида ва эмизиб бўлгандан кейин кўкрак безининг ачишиб оғриши;

* Безнинг чуқур қатламларида ҳам оғриқ кузатилиши;

* Боланинг эмиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда кўкрак бези сўрғич­ларида оғриқ келиб чиқиши;

*Кўкрак бези сўрғичлари атрофида тошма, қичишиш, ачишиш ва қи­зариш кузатилиши.

Кўкрак безларининг замбуруғли касаллиги онадан болага дарҳол ўтади. Шу боис, бу касаллик ўз вақтида даволаниши лозим. Болага кўкрак безларининг замбуруғли касаллиги ўтса қуйидаги белгилар келиб чиқади: оғиз бурчаги атрофларининг ёрилиши, лабларда, тилда, оғиз бўшлиғида сарғимтир ёки оқиш ҳосилалар пайдо бўлади.

Мастопатия касаллигида кўкрак безларидаги оғриқлар

Мастопатия касаллиги гормонлар алмашинуви бузилиши натижасида келиб чиқади. Бунда кўкрак безларида тўқимасида хавфсиз ўсма ривожланади. Мастопатия касаллигида ҳайз цикли ўртасида кўкрак безларида оғриқ келиб чиқади. Бу оғриқлар ҳайз бошлангунга қадар давом этади. Айрим аёлларда эса кўкрак безидаги оғриқлар сўрғичлар катталашиши ва зичлашиши билан кузатилади.

Аёлларга маслаҳатлар

* Кун тартибини тўғри ташкиллаштириш;

*Овқат режимини тартибга солиш (рациондан ҳайвон ёғлари, қовурилган, дудланган, тузланган маҳсулотлар, таркибида кофеин сақловчи ва спиртли ичимликлар олиб ташланади).

* Сут бези секрециясини кучайтирувчи, гормонлар фаолиятини пасайтирувчи дори воситалари буюрилади;

* Агар аёлнинг кўкрак безларида мастопатия тугунлари пайдо бўлган бўлса, хирургик даво тавсия қилинади.

Ҳайз даврида кўкрак безларидаги оғриқлар

Кўкрак безларида ҳайз даврида оғриқлар келиб чиқиши организмда гормонлар миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ. Бунда оғриқлар ҳар иккала сут безида келиб чиқади. Ҳайздан олдин оғриқ қўзғалади. Ҳайз бошлангандан сўнг оғриқлар ўтиб кетади. Кўпинча бу оғриқлар ёш аёлларда кузатилади. Одатда, бу оғриқлар махсус даво талаб қилмайди. Менопауза бошланиши билан бу ҳолат кузатилмайди.

Ҳайз олдидан кўкрак безларида кузатиладиган оғриқларга стресс ва айрим дориларнинг қабули салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис, дори воситаларини шифокор билан маслаҳатлашиб қабул қилинг.

Аёлларга маслаҳатлар:

*Боланинг оғиз бўшлиғи сода эритмаси билан тозалаб олинади;

*Кўкрак безидаги жароҳат 2 % сода эритмаси билан ювиб тозаланади;

Кўкрак бези сўрғичлари атрофига маҳаллий замбуруғларга қарши малҳамлар тавсия этилади. Масалан: нистатин;

*Антибиотиклар қабули тўхтатилади.

Кўкрак безларида сут тўпланиб қолиши

Кўкракдаги оғриқлар, кўкрак безининг симиллаб оғриши кўкрак безида сут тўпланиб қолганлигидан дарак беради.

Маслаҳатлар:

Бунда оғриқни камайтириш учун қуйидаги усуллар ёрдам беради:

* Кунига бир неча марта илиқ душ қабул қилинади;

* Кўкрак бези соҳасига компресс қўйилади;

* Кўкрак бези массаж қилинади ва болани дарҳол эмизиш лозим;

Юқоридаги усуллар ёрдам бермаса, кўкрак бези қўл ёрдамида ёки махсус сут соғгич аппаратда (молокоотсос) соғиб ташланади.

Агар кўкрак безида сут тўпланиб қолиш белгилари бир неча кун давом этса, шунингдек, иситма, ваража, кўкрак безида оғриқ, бадан қақшаши кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

* Агар оғриқлар кучли бўлса оғриқ қодирувчи воситалар буюрилади (Масалан: пролид, нимесулид, нодамет, болран ва б).

*Агар сиз ҳомиладор бўлишга тайёрланаётган бўлсангиз, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилиш буюрилмайди;

*Оғриқлар ўта кучли бўлса, шифокор ҳузурига бориш тавсия қилинади.

*Орал контрацептив гормонал воситалар тавсия қилинади. Бу воситалар ҳайздан олдин кузатиладиган кўкрак безларидаги оғриқларни ва улардаги таъсирчанликни камайтиради. Дарвоқе, орал контрацептив воситаларнинг ножўя таъсири ҳам кўкрак безида оғриқ чақириши мумкин.

* Ҳайздан 2 ҳафта олдин таркибида магний сақловчи дори воситаларини қабул қилиш кўкрак безларидаги оғриқларни бартараф этади;

* Ҳайздан олдинги даврда таркибида кофеин сақловчи ичимликлардан воз кечиш кўкрак безларидаги оғриқларни бартараф қилади.

* Одатда, ҳайз бошланиши билан кўкрак безларидаги оғриқлар тўх­тайди. Агар ҳайз даврида ҳам кўкрак безларидаги оғриқлар давом этса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Тавсияларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Шаҳло Рустамова  (Бекажон .уз)

Тиббий маколалар

Информация с сайта: http://www.bekajon.uz
Просмотров: 43318
Печать
Сообщить другу

(7 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
УТКИР БРОНХИТЛАР
Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.
Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиг

КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Биро



Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: