Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : Главная | Ўзбекча | Тиббий маколалар | Кон топшириш нима учун керак?
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

Кон топшириш нима учун керак?



Қон – ҳаёт. Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан таққослаб бўлмайди. Қон – ҳар бир давлатнинг қадр-қимматли хазинасидир. Қон ва унинг таркибий қисмлари бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Қон ва унинг таркибий қисмлари, қон касалликларида (оғир даражали камқонлик, оққон, қон ивиш системаси бузилган касалликлар), саратон касалликларида, туғруқхоналарда ва турли хил фавқулодда ҳолатларда муҳим аҳамиятга эга. Қон ва унинг таркибий қисмлари етишмаслиги сабабли, инсонлар ҳаётдан кўз юмишлари тўғрими? Ҳозирги кунда қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёж катта. Фуқароларнинг қон ва унинг таркибий қисм-ларини тиббий эҳтиёжлар учун топширишлари уларнинг инсонпарварлиги ва меҳр-шафқати ифодасидир. Беғараз қон топшириш, бирор-бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш, инсоннинг инсонга тақдим этган олий даражадаги сов-ғаси. Ҳаёт бахш этиш – савоб ишларнинг олий ифодасидир. Агар сиз қон топширсангиз, бир ёки бир неча инсоннинг ҳаётини сақлаб қолган бўласиз.

Қон топшириш жараёни қандай кечади?

Сиз қон топширишга қарор қилсангиз, бу муолажаларни Қон қуйиш хизмати амалга оширади. Сизга тиббий кўрик белгиланади, савол-жавобдан сўнг, қон топширувчилар анкетаси очилади. Сизнинг соғлиғингиз, қандай касалликлар билан оғриганлигингиз тўғрисида маълумот йиғилади. Бу маълумотлар фақат сиз ва қон қуйиш хизматига маълум бўлиб қолади.

Қон топшириш қонун-қоидалари тушунтирилади. Ҳар бир инсоннинг топширган қони, қон қуйиш орқали ўтадиган касалликларни аниқлаш мақсадида лаборатория таҳлилидан ўтказилади. Ҳозирги замон талабига кўра, қон ва унинг таркибига кўра, қон ва унинг таркибий қисмларини қуйиш йўли орқали ўтадиган касалликлар – гепатит В, С, ОИТС (СПИД) ва захм-га текширилади. Шунинг-дек, қон гуруҳи резус омили, гемоглобин миқдори аниқланади.

Юқорида қайд қилинган савол-жавоблардан сўнг тиббий кўрик натижалари яхши чиқса, томирингиздан қон махсус пластик халтача (гемакон)ларга йиғилади. Қон топшириб бўлганингиздан сўнг, ширин чой, мевали шарбат ичиш таклиф қилинади. Бу жараён 20-30 дақиқа давом этади, холос. Шундан кейин доимий кун тартибингизни давом эттиришингиз мумкин. Куннинг қолган қисмида имкон қадар оғир жисмоний ишдан ўзингизни чегаралашингиз тавсия этилади.

Қанча қон олинади?

Инсон организмида 4,5-5 литр қон бўлиб, шундан 20 мл қон текшириш, 400 мл қон эса беғараз донорлик учун олинади (физиологик доза). Организмингиз топширилган қон миқдорини 36 соат ичида тиклаб олади.

Қон топшириш хавфлими?

Соғлом инсон учун қон топшириш, албатта хавфсиз. Соғ-лиғингиз қон қуйиш хизмати учун муҳимдир. Қон топшириш даврида фақат бир марталик тиббиёт воситалари ишлатилади.

Қон топшириш оғриқли муолажами?

Албатта йўқ, қон топшириш муо-лажаси оғриқсиздир ва қўрқинчли эмас. Сиз фақатгина игна таъсирини ҳис қиласиз холос. Агар ўзингизда нохушлик сезсангиз, ширин чой ичишингиз ва гавдангизнинг пастки қисмини юқорига кўтаришингиз лозим бўлади.

Ҳамма қон топшириши мумкинми?

Авваламбор, қон топширмоқчи бўлсангиз, ўз ихтиёрингиз билан қон хизмати ва унинг бўлимларига боришингиз мумкин. Қон топшириш учун 18 ёшга тўлган, ирқи, жинси, касбидан қатъи назар, соғ-лом инсон бўлиши керак. Бир йилда 2-4 мартагача қон топшириш мумкин.

Ким қон топшириши мумкин эмас?

Қуйидаги ҳолларда қон топширмаслигингиз лозим:

- агар қон топшириб, ўз соғлиғингизга зарар етказадиган бўлсангиз;

- ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз;

- ҳомиладор ёки эмизикли болангиз бўлса;

- умумий ҳолатингиз бунга йўл қўймаса, қон босимингиз паст бўлса, қанд-ли диабет, руҳий касаллик билан рўйхатда бўлсангиз, ҳайз цикли даври бўлса (ҳайз тугагач 5 кундан сўнг топширишингиз мумкин);

- қон топшириш даврида дорилар қабул қилаётган бўлсангиз (ЎРВИ, грипп, аллергия сабабли);

- агар сизда ОИТС, Гепатитнинг В ва С турлари ҳамда захм касаллиги бўлса;

- агар қачондир наркотик дорилар ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилган бўлсангиз.

Беғараз донорлар кимлар?

Беғараз донорлар ихтиёрий равишда, беминнат ўз қонини топширадиган, эвазига ҳеч қандай рағбатлантириш талаб этмайдиган, меҳр-оқибати, ҳамдардлиги, инсонпарварлик туйғулари кучли бўлган олижаноб саховатли инсонлардир.

Қон топширувчиларга тавсиялар:

- мунтазам равишда, калория-га бой овқатланишга ҳаракат қилинг;

- кун мобайнида кўп миқдорда суюқликлар: ширин чой, мевали шарбатлар ичинг;

- спиртли ичимликлардан икки кун ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг;

- айрим дорилар: аспирин, анальгин ва таркибида ушбу таблеткалар бўлган дорилар ичаётган бўлсангиз, уч кундан кейин қон топширинг;

- қон топширишдан аввал икки соат мобайнида тамаки маҳсулотларини чекмасликка ҳаракат қилинг;

- қон топшириш кунидан олдин мириқиб ухланг.

Эсдан чиқарманг!

Сизнинг қонингиз кимларнингдир ҳаётини сақлаб қолади. Агар сизда қон топшириш ихтиёри бўлса Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти Қон қуйиш станция-сининг 250-91-87 рақамли телефонига қўнғироқ қилинг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Усмон Носир кўчаси, 138-уй.

ХАСТА БИР КЎНГИЛНИ ШОД ЭТМОҚ, ОЛИЙ НЕЪМАТДИР

Саломатлик инсон учун энг олий неъмат эканлигини қачонки бошимиздан бир дард ўтсагина биламиз. Шундай экан, иссиқ жоннинг иситмаси бор, деганларидек фавқулодда қандайдир хасталик ҳаётингизга чанг сол-ганда кўзингизга дунё қоронғу кўриниб кетади. Айрим касалликлар борки, дард ила азоб чекаётган хаста кўнгил биргина тиббиёт ходимидан эмас, балки мурувватли инсонлардан ҳам нажот кутади. Юқоридаги фикрларимиз тасдиғи сифатида шуни айтмоқчимизки, инсон тириклиги асосан қон билан. Тиббиётда турли хил касалликлар, шунингдек, фавқулодда юз берган ҳолатларда жароҳат олган инсонлар кўп қон йўқотиши натижасида уларнинг ҳаёти қил устида бўлиб, ҳатто кўнгилсиз ҳолатлар юз бериши табиий. Бундай беморларни малакали мутахассисларимиз ўзларининг жаҳон андозаларига мос билимий тажрибалари билан даволасалар, донорларимиз эса ўзларининг беминнат ёрдамлари орқали уларнинг ҳаётини асраб қоладилар.

Тиббий маколалар

Информация с сайта: Не указан
Просмотров: 6163
Печать
Сообщить другу

(1 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Биро
УТКИР БРОНХИТЛАР
Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.
Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиг




Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: