Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : Главная | Ўзбекча | Тиббий маколалар | КАЛКОНСИМОН БЕЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ХОМИЛАДОРЛИК
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

КАЛКОНСИМОН БЕЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ХОМИЛАДОРЛИК



Кенг тарқаган эндокрин касалликлар қаторига қалқонсимон без касалликлари ҳам киради. Ўрта Осиёдаги атроф муҳитда йод танқислиги мавжуд бўлган шароитда бу без касалликларининг аҳоли саломатлигига таъсири катта ҳисобланади. Сўнгги йилларнинг маълумотларига кўра Ўзбекистонда қалқонсимон без хасталиклари катта ёшдаги 100 минг аҳолига нисбатан ҳисобланганда 2847 беморни ташкил этади.

Қалқонсимон без фаолиятининг бузулиши ҳомиладорликнинг кечишига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида ҳомиладорлик ҳам қалқонсимон без фаолиятига таъсир кўрсатади. Соғлом аёлларда ҳомиладорлик қалқонсимон без фаолиятида қуйидаги ўзгаришларга олиб келади.



Ҳомиладорликнинг бошланғич, ҳали ҳомиланинг қалқонсимон бези ўз фаолиятини бошламаган даврида, бўлажак онанинг қалқонсимон бези нисбатан зўриқиб ишлай бошлайди ва кўпроқ гормонлар ишлаб чиқаради. Ҳомиладорлик даврида қондаги эстрогенлар миқдорининг юқори бўлиши жигарда тироксин боғловчи глобулиннинг ҳосил бўлишини (синтезини) кучайтиради, натижада ҳомиладор қонида қалқонсимон без гормонларининг боғланган шакллари (умумий тироксин ва умумий учйодтиронин) кўпаяди. Шу билан бирга бу гормонларнинг эркин, таъсирчан шаклларининг миқдори кўпинча ҳомиладорликка қадар бўлган миқдорда қолади.

Организмдаги қон таркибида айланиб юрган қалқонсимон без гормонларининг 99% дан ортиғи оқсиллар билан боғланган бўлиб, фаоллик кўрсатмайди. Уларнинг (эр Т3, эр Т4) 1% кам миқдор эркин шаклда бўлиб, қалқонсимон безнинг биологик таъсирини таъминлайди.

Ҳомиладорлик даврида, айниқса унинг биринчи чорагида йўлдош кўп миқдорда хорионик гонадотропин ишлаб чиқаради. Хорионик гонадотропиннинг кимёвий тузулиши тиреотропин гормонга (ТТГ) яқин бўлгани сабабли бу гормон қалқонсимон безга қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, эркин шаклли қалқонсимон без гормонларининг қондаги миқдорини бирмунча кўпайтиради. Кўпчилик ҳомиладор аёлларда хорионик гонадотропиннинг қалқонсимон безга таъсири кучсиз ва қисқа вақт бўлиб, уларнинг умумий ҳолатида сезиларли ўзгаришларга олиб келмайди. Аммо ҳомиладор аёлларнинг 1-2% ҳомиладорликнинг эрта даврларида қондаги тиреотроп гормон миқдорининг камайиши ва қалқонсимон без гормонларининг эркин шаклларини миқдорини кўпайиши жиддийроқ бўлади ва уларда тиреотоксикозни клиникаси кузатилади. Бу синдром “гестацион транзитор тиреотоксикоз”, деб аталади. Гестацион транзитор тиреотоксикоз кўп ҳолларда кучли, узлуксиз қусиш билан кечади. Бу ташҳис қўйишни қийинлаштиради. Чунки ҳомиладорликнинг эрта даврларида ҳам кўнгил айниш, қусиш хосдир. Гестацион транзитор тиреотоксикозни ташҳиси хорионик гонодотропинни имқдорининг ортиши, тиреотроп гормоннинг бирмунча камайиши, эркин учйодтиронин (эр Т3) ва эркин тироксин (эр Т4) гормонларининг қондаги миқдори ортишига қараб аниқланади, гестацион транзитор тиреотоксикозни тиреостатиклар билан даволаш тавсия этилмайди. Касаллик белгилари яққол бўлган ҳолларда қисқа вақт бета-адреноблакаторлар буюриш тавсия этилади.

Йоднинг йўлдош орқали ҳомила танасига ўтиб ўзлаштирилиши, ҳомиладорлик даврида модда алмашинуви жараёнини кучайиши, қолқонсимон без гормонларининг синтез қилиниши учун аёлларнинг ҳомиладорлик даврида йодга бўлган эҳтиёжи ошади. Шу билан бирга сийдик орқали йод чиқишининг кўпайиши, йўлдошда тироксин конверсиясининг кучайиши билан унинг таъсирини сусайиши – ҳаммаси бирга бўлиб йод ва қалқонсимон без гормонларининг танқислигига олиб келади. Бу эса қалқонсимон безнинг катталашишига сабаб бўлади.

Ташқи муҳитда йод етарли бўлган муҳитларда (Япония, Скандинавия) ҳомиладорлик давридаги йўодга талабнинг ортиши сезиларли йод танқислигига олиб келмайди, чунки суткалик йодга бўлган талаб (150-200мкг/сутка) бутун ҳомиладорлик даврида қониқарли таъминланади.

Шу билан бирга атроф муҳитда йўод танқислиги ўрта ва оғир бўлган ҳудудларда “Бундай ҳудудлар қаторига Ўзбекистон ҳам киради) меъёридан кам чиқдорда йод истеъмол қилиниши ҳомиладор аёлларда қалқонсимон безининг катталашишига ва ёйма заҳарсиз буқоқнинг тараққий этишига олиб келади. Ҳомиладор аёлнинг қалқонсимон бези ва ҳомиланинг қалқонсимон бези нисбатан бир-биридан мустақил фаолият кўрсатади. Онанинг қалқонсимон без гормонлари ва тиреотроп гормон йўлдош тўсиғидан ҳомила қон айланишига ўтмайди. Аммо ҳомиладорликнинг эрта даврларида онадан ҳомилага йўлдош орқали қалқонсимон без гормонларининг ўтиш имконияти борлиги тахмин қилинади. Йод, қалқонсимон без тўқималарига қарши антителолар, тиреостатик дорилар йўлдош орқали она қон айланишидан ҳомила қон айланишига ўтади.
Ҳомила қалқонсимон безининг фаолияти мутлақ онадан ҳомилага ўтадиган йодга боғлиқ. Ҳомиладор она организмига етарли миқдорда йод кирмаслиги ҳомила танасида ҳам йод танқислигини вужудга келтиради. Бу эса ҳомилада ҳам буқоқ тараққий этишига олиб келади. Ҳомилада ва неонатал даврда гипотиреоз бўлиши туғилган боланинг ақлий ва жисмоний тараққиёти нуқсонли бўлишига сабаб бўлади. Бу нуқсон эндемик кретинизм даражасигача бориши мумкин.

Йод танқислиги бўлган ҳудудларда ёйма заҳарсиз буқоқнинг олдини олиш ва даволаш учун суткасига 150-200 мкг ҳисобида йод қабул қилиш тавсия этилади. Бунинг учун ҳафтасига бир икки марта бир таблеткадан “Антиструмин” (1 таблеткада 1000 мкг калий йодид бор) ёки ҳар куни бир таблеткадан “Калий йодид-200” ёки “йодид-200” табдеткаларини қабул қилиш буюрилади. Буни амалга ошириш одатда буқоқнинг катталашишини тўхтатади, баъзи ҳолларда уни кичиклаштиради.

Ҳомиладорликкача катта буқоқ бўлган ҳолларда, ҳомиладорликнинг бошланғич даврларида буқоқ тез катталашган ҳолларда йодни қалқонсимон без гормонлари билан бирга буюриш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳар куни бир таблеткадан тиреокомб ёки йодтрокс дориларини қабул қилиш буюрилади ёки ҳар куни 50-100 мкг L-тироксин қабул қилиш билан бирга, ҳафтада 1-2 марта антиструмин қўллаш тавсия этилади. Буни амалга ошириш ҳомиладор аёлдаги қалқонсимон безнинг нормал фаолиятини тиклашга имконият беради ва ҳомиладорликни буқоқга олиб келувчи таъсирини олдини олади. (Бу дориларни ичишдан олдин ҳомиладор аёл ўз шифокори билан маслаҳатлашиши зарур!)

Қалқонсимон без касалликларида, унинг фаолиятини бузилиши без гормонларининг меъёридан ортиқ (гипертиреоз) ишлаб чиқилиши билан ифодаланади. Модда алмашинувининг гипертиреоз ҳолати билан кечадиган касалликлар орасида энг муҳими ёйма заҳарли буқоқдир.
Кейинги мақоламиз ёйма заҳарли буқоқ ва ҳомиладорлик ҳақида бўлади.

Акбаров Зоирхўжа Собирович
Эндокринология илмий текшириш институтининг диабетология бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Тиббий маколалар

Информация с сайта: http://www.muslima.uz
Просмотров: 9764
Печать
Сообщить другу

(1 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Биро
УТКИР БРОНХИТЛАР
Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.
Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиг




Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: