Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : АСР ВАБОСИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ! 26 июнь – Халкаро гиёхвандликка карши кураш куни.
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

АСР ВАБОСИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ! 26 июнь – Халкаро гиёхвандликка карши кураш куни.



Гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният ҳаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар бугунги цивилизация замонига келиб ўз ўрнини гиёҳвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди. Соғлом турмуш тарзини олиб бораётган киши билиб-билмай бу кўчага кириб қолса, ўзининг тинч, фаровон ва бахтли ҳаётини қора зулматга айлантириши айни ҳақиқат. Гиёҳванд киши нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам тўхтовсиз азоб беради. Ундан туғилажак фарзандлар эса ота-онасининг хатоси оқибатида бир умрга мажруҳлик қисматига мубтало бўладилар. Зеро, фақат соғлом ота-онадангина соғлом зурриёд дунёга келади. Ҳеч бир инсон онадан гиёҳванд бўлиб дунёга келмайди. Ҳатто, гиёҳванднинг боласи ҳам.

Инсон ҳар доим ўз орзу-интилишлари, мақсад ва режалари йўлида ҳаракат қилади. Агар истаса, ҳар бир киши жамият ривожи йўлида улкан ишларни амалга ошириши мумкин. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг таҳсил олиши, эркин касб танлаши, қизиқишлари, истеъдодини юзага чиқариши учун барча имкониятлар мавжуд. Фақатгина ўша шарт-шароитларни кўра билиш ва ундан оқилона фойдаланиш лозим. Бироқ бугун билиб-билмасдан эгри йўлларга кириб қолаётганлар ҳам, афсуски, орамизда йўқ эмас.

 

Гиёхвандлик купдан бери маълум, масалан, опийга ухшаган моддаларнинг кайф килувчи таъсири тугрисида Шаркий Уртаерденгизидаги халклар бизнинг эрамиздан олдин 2 мингчи йилда билар эдилар.

Жанубий Осиёга  опий экинини бизнинг эрамиздан олдин биринчи асрида Искандар Зулкарнайнинг (Александр Македонский) лашкарлари олиб келган. XVIII асрида эса опий Хиндистондан  Шаркий-Жанубий Осиёга таркалди. Аста секин опий  Европа давлатларида пайдо буляпти. ХХ асрининг охирида  опий гиёхванд модда сифатида жуда кенг таркалиб кетган.

Аввал опий ва унинг моддалари  тинчлантирувчи таъсири хисобига оз микдорда факат тиббиётда ишлатилган эди. Кейин эса аста-секин опий суиистеъмол килиш натижасида гиёхвандликни ривожданишига олиб келди. Гиёхванд моддаларнинг сотилишидан катта даромадлари уларнинг кенг таркалишини куллаб-кувватлайди.

 

        Опиоидлар, ёки опий моддалари, рухий ва жисмоний тобелликка олиб келади. Асосий модда опиум, кук нори сувидан олинади. Опийдан 20га якин  хар хил алкалоидлар  олинади ва улар  табиий шаклда булишади, шу жумладан, морфий ва героин хам. Опиоидларнинг антагонистлари, яъни опий таъсирини тухтатиб куйган   сунний  моддаларга: налорфан, налексин, апоморфин каби моддалар киради.

ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ

Опийли гиёхвандлик хар хил турларидан героинли  гиёхвандлик энг кенг тури деб хисобланади. Героинли гиёхвандликни таркалиши 70чи йилларнинг уртасидан бошлаб 80чи йилларнинг бошида авж булган. 1981-1983 йилларида  утказилган психиатриядаги эпидемиологик текширишлари куйидаги маълумотларга олиб келишди:  катталар ахолининг 0,7%да хаётнинг айрим  пайтларида опиоидли  гиёхвандликнинг диагностик белгилари ёки тобеллик кузатилади. Эркаклар аёлларга нисбатан купрок касал булишади, яъни 3:1 тугри келади, купчиликнинг ёши уттиз  ёшнинг боши ёки уртасидир, гиёхванд моддани суиистеъмол килишнинг бошланиши эса -  успиринлик пайтини охирига ёки 20 ёшга тугри келади. Героинли гиёхвандлик  билан хасталанган инсонлар, организмдаги талабини  кондириш учун, жуда катта пулларни сарфлашади, шулардан купи жиноий йуллар билан топилади.

 

ПАТОГЕНЕЗ

Гиёхвандликнинг патогенези жуда мурракаб. Бошлангич боскичларда бош мия пустлоги, гипоталамус, ретикуляр формациясидаги нейронларнинг реакцияси бузилади деб  тахмин килинади. Героин дендритларнинг функционал холатига таъсир килади ва шу натижада бош миянинг интегратив  ваэнг охирги функцияси бузилади. Синапс ва нейронаро алокалар  хам бузилиб кетади.

Касаллигининг сурункали, яъни кечки боскичида  бош миядаги нейронларнинг рецептив имкониятлари бузилади. Гиёхванд моддага «урганиб колиши»  ва абстиненцияни шаклланиши адренергик ва холинергик медиаторлар ёрдамида булади. Гиёхванд модданинг таъсирида биогенли аминларнинг метаболизими хам узгаради, улар эса хулк атвордаги ва фармакологик таъсуротларини бавоситаифодалашади.

Гиёхванд моддалар купрок  биогенли аминлар, яъни дофамин, норадреналин, серетонин каби медиаторларга ва бош мияда асосий ролини эгаллаган системаларга таъсир этишади.  Опиоидлар уз таъсирларини  опиоидли рецепторлар деб номланган специфик богловчи звенолар оркали амалга оширишади.  1974 йилда опиатсимон таъсирига эга булган эндогенли фактор ажратилган. Бу факторнинг номи пентапептил, ёки энкефалин. Унинг айрим турлари бош миядан ажратилган ва уларга  эндоферминлар деб номи берилган.
КЛИНИКАСИ
           Героинга урганиб колиш тезда ривожланади. Модданинг оз микдорини кабул килгандан кейин (5-10 мг)  аналгезия,  уйкучанлик, кайфиятни узгариши ва идрокни бузилиши кузатилади.
Гиёхванд модданинг таъсири куйидагича: моддани  истеъмол килгандан кейин 20-30 дакика утгандан кейин беморнинг оркасида  иссиклик тулкини утади, юз сохасида, яъни бурун, пешона, жаги, буйнида кичишлар сезилади. Куз корачоклари кискаради, огзи курийди, давомли харакатларнинг сусайиши кузатилади, бемор узининг жисмоний кечинмалари билан банд булади, фикрлари худди  узининг кечинмаларида котиб колгандей булиб колади, онги кискаради. Бу давр 5-7 дакика давом этади.  Кейин эса беморда умумий тинчланиш, ёкимли иссиклик ва оёгларида ю  бутун танасида огирлашув сезилади. Иллюзорли курувлар пайдо булади. Деворда, шипда, гиломдаги гулларида хар хил ажойиб курувлар, ёкимли манзаралар куринади. Ташки кузгатувчиларга бемор эътибор бермайди. Кейин эса купчидикда 3-4 соатли  уйку кузатилади. Айримларда ухлашдан кейин ёмон тушкун кайфият, умумий дискомфорт булади. Айрим беморларда эса 10-30 дакикада мобайнида кузатиладиган эйфория пайдо булади. Томирга истеъмол килган  наркоманларда гиёхванд модда  дарров бош мияга етиб боради ва шунинг учун уларда ута рохатли, оргазмга ухшаган, кечимлар пайдо булишади, («кайф»деб номланади). Бундан кейин  седативли эффект кузатилади ( бу холатни  наркоманлар  «уйкучанликка кетиш деб номлашади»). Ажойиб, героин таъсирида аналгезия ривожланади. Огрикларнинг характери узгаради  ва беморлар огрикни сезмай колишади.
Героин морфийга нисбатан, икки баровар кучлирок эйфория ва ута рохатли кечинмаларни чакиради.
Гиёхванд моддаларни истеъмол килиш давомлигига караб, эйфория таъсири пасайиб колади, кейин эса организмнинг химоя реакциялари йуколиб кетади. Толерантлиги узгариб колади истеъмол килиши эса систематик равишда булади. Аста секин  аввал героинга рухий, кейин эса жисмоний тобеллик шаклланади ва тухтата олмайдиган майл ва абстинент синдром пайдо булади.
Героинни биринчи истеъмол килишлари хотирасида сакланади, агарда улар такрорланса бунда трансформация пайдоо булади. Бу давр, истеъмол килиш усули  (ичига, томирга, мушакга), олий асаб фаолиятнинг тури караб, бир неча хафтадан бир неча ойгача давом этади. Гиёхванд моддани кабул килиш бир маротабали ва хар сафарда улар юкоридаги холатлар билан характерланади. Бу давр касалликдан олдин булган холатини аниклаш, диспансер учётига олиш ва профилактик тадбирларни утказиш учун жуда ахамиятли деб хисобланади.
Гиёхвандликни ривожланиш  динамикасида шартли 3 боскич ажратилади: бошлангич ёки I – адаптация даври (организмни реактивлигини узгариши ва рухий тобеллигини пайдо булиши);  сурункали, ёки II – жисмоний тобеллигини шаклланишини тугаши (абстиненция даври, айрим пайтларида психозлар ва  полинаркоманиялар ривожланади); кечки, ёки III – организмдаги бутун системалари озиб кетади (толерантлигини, умумий организмни реактивлигини, рухий, соматогенли, неврологик, чузилиб кетган абстиненция, акл заифликни ривожланиши).
Бошлангич боскич гиёхванд моддани мунтазам равишда истеъмол килиши билан характерланади, модданинг микдори тезда усиб боради (толерантлигини усиб бориши).
Героиннинг улдирадиган микдори 0,3-0,5 гр тугри келади. 
Касалликнинг кечки боскичда абстиненция бошкача булади. Йутал, куз ёшларни ажралиши, ичи келишини бузилиши, айникса биринчи 3-5 кунда. Мушаклар  тонуси кутарилган, лекин ута кучли огриклар йук, ута куринадиган дискомфорт бор. Артериал гипотензия, брадикардия, Шу натижада коллапс холатинии ривожланиш хавфлиги кутарилган, умумий хаётий тонуси ва кайфият пасайган. Беморлар  суст, харакатсиз. Бутун хулк атвори гамгинлик(апатия) билан таърифланади. Сурункали боскичда ута куринадиган абстиненция 5-7 кун давом этади. Кечки боскичда абстиненцияни давомлиги бундан хам давомли, астения узок кузатилади, 3-4 ойгача.
Наркоманлар, асосан озгин булишади, терлари ер рангида. Уларда сочлар эрта тукилиб ва окариб колади, тирноклари, тишлари салга синадиган булади, тромбофлебитлар кузатилади, купчиликда мия фаолиятида катта салбий узгаришлар, юрак етишмовчилиги, жигар касаллиги кузатилади. Гиёхванд моддани киритган жойларида – кулларида, оёкларида чандиклар куринади (инъекциялардан).
Кечки боскичдаги наркоманлар хукукни бузган харакатларни килишлари мумкин. Улар доим гиёхванд моддаларни топиш учун угирликка тушишади ёки бошка жиноят ишларини килишади. 
Ҳеч бир инсон онадан гиёҳванд бўлиб дунёга келмайди. Ҳатто, гиёҳванднинг боласи ҳам.
Инсон ҳар доим ўз орзу-интилишлари, мақсад ва режалари йўлида ҳаракат қилади. Агар истаса, ҳар бир киши жамият ривожи йўлида улкан ишларни амалга ошириши мумкин. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг таҳсил олиши, эркин касб танлаши, қизиқишлари, истеъдодини юзага чиқариши учун барча имкониятлар мавжуд. Фақатгина ўша шарт-шароитларни кўра билиш ва ундан оқилона фойдаланиш лозим. Бироқ бугун билиб-билмасдан эгри йўлларга кириб қолаётганлар ҳам, афсуски, орамизда йўқ эмас.
Сўз гиёҳвандлик аталмиш энг жирканч ва ифлос иллат хусусида борар экан, унга берилган сифатларнинг ўзиёқ бу заҳри қотилнинг жамиятдаги салбий аҳамиятини кўрсатади.
Юртимизда гиёҳванд моддаларнинг савдосига чек қўйиш, унинг олдини олиш бугун давлат миқёсидаги муаммолардан бири. Бу мунтазам равишда барча ҳудудларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида, тадбирларда янада яққол кўзга ташланади.
Бироқ дунё бўйича ўтказилаётган йирик тарғибот-ташвиқот, амалий ишларга қарамасдан, бу бало ва офат манбаи ўз ишини ҳамон давом эттирмоқда. Демак, масалага фақатгина давлат эътибори эмас, сизу бизнинг бепарво бўлмаслигимиз муҳим ўрин тутади.
“Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай хамр ҳаромдир”, дейилади ҳадислардан бирида. Бу – истеъмол қилганда вужудни бўшаштирувчи ва ақлни кетказувчи ҳар қандай нарса ҳаром деганидир. Ҳадисда зикр қилинган бўшаштирувчилик сифати бошқа тилларда наркотик деб номланган гиёҳванд моддаларининг таснифидир.
Гиёҳвандлик (наркомания) – юнонча “нарке” – карахтлик ва “мания” – телбалик, жаҳл, шод-ҳуррамлик, деганидир.
Ушбу иллатга ружу қўйган одам наркотик моддаларни қайта-қайта ва кўп миқдорда истеъмол қилгиси келаверади. Бора-бора ушбу моддани истеъмол қилмаса туролмайдиган бўлиб қолади. Шу тарзда гиёҳванд тўдаларнинг сафи тобора кенгайиб бораверади. Бошда улар томонидан берилган моддий рағбатлар (гиёҳванд моддаларни бепул бериш ва шунга ўхшаган) натижасида, айниқса, ёшларнинг бу йўлга кириб қолиши унчалик мураккаб кечмайди. Ҳаммаси англанганда эса, бангилик вужудга келиб улгурган бўлади. Бу эса инсонни охир-оқибат тубанликка олиб келади. Гиёҳванд модда қабул қилган киши кўп вақт ўтмасдан унинг қулига айланади. 
Гиёхвандлик -  бу кайф килувчи моддаларга урганиб колишидир. Охирида касаллик  шахс деградацияси ва  ногиронликка олиб келади.Аксарият холларда гиехвандлик огир кечади ва УЛИМ билан тугайди.

Гиёҳвандлик кўчасига кириб қолиш кишиларда турли хилда кечади. Баъзилар тўқликка шўхлик қилса, бошқалар ўзи билмаган ҳолда алдовлар натижасида унинг қурбонига айланади. Ушбу иллатга ружу қўйганларнинг, айниқса, ёшларнинг бу ажал гирдобига тушиб қолишида кўпинча оиладаги муҳит ёки беэътиборлик сабаб бўлади. Ёшларнинг бўш вақтини бекор ўтказиши, ота-оналарнинг фарзандини ҳаддан ташқари эркалатиши ва улар тарбиясига бепарволиги юқорида келтирилган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Фарзанднинг соғ-саломат дунёга келиши, униб-ўсиши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, энг аввало, оила бошлиқларига боғлиқ. Бу борада меҳрибон ота-оналар зиммасига катта масъулият юкланади. Демак, “Аср вабоси” деб аталувчи гиёҳвандликнинг олдини олиш, унга қарши курашишга фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, жамиятдаги ҳар бир инсон масъул. Мақсад эса, дунёни гиёҳвандлик балосидан сақлаш, инсоният саломатлигини асрашдир. 
Бу заҳри қотилнинг хумори тутиб, одам талвасага тушган пайтида бир неча грамм қора дори эвазига ёки бир лаҳза бўлса-да, роҳатланиш учун ҳар қандай тубанликка тайёр туради. Ҳатто, энг оғир кўринишдаги пасткашликка ҳам.
Гиёҳванд моддаларга муккасидан кетиш қуйидаги оқибатларга олиб келади: талончилик, ўғрилик, фирибгарлик, барбод бўлган оила қисмати, мажруҳ фарзандлар, беҳаёлик, жиноят, қотиллик ва… ЎЛИМ!
АСР  ВАБОСИДАН  
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!!!!!!!



Информация с сайта: Не указан
Просмотров: 5369
Печать
Сообщить другу

(2 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
Дети
Отцы и детиВоспитание детей в истории человечества никогда не было легким делом. Но в разговорах с р
Фарзанд жинсини олдиндан режалаштириш мумкинми?
Фарзанд Аллоҳ томонидан инъом этилган неъматларнинг энг улуғи.
Ўғилми, қ




Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: