Популярные компании
Новые консультанты
|
Соч тўкилишига қарши янги усуллар Тошкентда. |
Эндиликда Ўзбекистонда янги инновацион технологиялар ёрдамида соч тўкилишига қарши янги усуллар тарғиб этилмоқда. Шу йилнинг ноябрь ойи бошида Республика ихтисослашган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказида соч экиш бўйича илк бора операция амалга оширилди.Ушбу марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Раҳимов Илҳом Раҳимович билан булган сухбат.
"Тошкент шаҳридаги дерматология ва венерология марказида эстетик косметология бўлими қошида соч экиш ва кўчириб ўтказиш бўйича мустақил бўлим очилди."
- Сочларни кўчириб ўтказиш ва экиш операцияси кимларга тавсия этилади?
- Бу операция иккала жинс вакилларига бирдек тавсия этилади, бироқ соч тўкилиши асосан эркакларда кўпроқ учрашини инобатга оладиган бўлсак, бизга кўпинча эркаклар мурожаат этишади. Шунингдек, сочлар трансплантацияси куйган тери соҳаларига, операциядан кейинги жароҳат соҳасига, кимёвий ва механик шикастланишлардан кейинги тери юзасига ҳам буюрилади.
- Соч тўкилишининг асосий сабаблари нималардан иборат?
- Эркаклар қонида эркаклар гормони-андрогенлар миқдори ортиб кетса, бошнинг пешана ва орқа соҳасидаги сочлар тўкилади. Аста- секин тепакаллик юзага келади. Бу касалликка нисбатан генетик мойиллик кузатилади.
- Бу ҳолат қайси ёшда кўпроқ учрайди?
- Авваллари бу касаллик 40-50 ёшларда кузатиларди. Ҳозирда бу муаммодан 18-19 ёшлардаги ёш йигит-қизлар ҳам азият чекишмоқда.
- Аёлларда сочлар тўкилишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда?
- Аёлларда гормонал ўзгаришлардан ташқари, сочларнинг механик таъсирланиши ҳам уларнинг тўкилишига олиб келади. Механик таъсиротларга сочларни қисиб боғлаш, ўраш, сочларни дазмоллаш, кимёвий мосламалар билан ишлов бериш киради. Охирги йилларда мижозларимиз орасида аёллар салмоқли ўринни эгаллашмоқда.
Бу операция 18 ёш ва ундан катта ёшлиларга ўтказилиши мумкин. Биз операцияни маҳаллий анестезия остида ўтказганлигимиз боис, катта ёшдагилар ҳам бемалол мурожаат этишлари мумкин.
- Экиб ўтказилган сочлар кейинчалик тушиб кетмайдими?
- Агар эркаклар касаллик натижасида сочлари тўкилса, сочлар униб чиқмайди. Чунки соч илдизи ҳам тўкилади. Трансплантация қилинган сочлар табиий сочлар ҳисобланади. Уларни кесиш, бўяш, турмаклаш, тараш мумкин. Операциядан кейин 3-4 ой ўтгач, ўтказилган сочлар тушиб кетади. Бироқ тўкилган сочлар ўрнида фолликулалар қолади. Ушбу фолликулалардан янгиси ўсиб чиқади. Агар сочлар трансплантацияси малакали мутахассислар томонидан замонавий технологиялар асосида ўтказилган бўлса, ўтказилган фолликулаларнинг ҳаммасидан янги соч толалари ўсиб чиқади. Йиллар ўтиши билан трансплантация қилинган сочлар оқариши мумкин, бироқ тушиб кетмайди. Агар экилган соч толаси пинцет билан юлиб олинса ҳам, ўрнидан янги соч толаси чиқади.
- Экилган сочларга кафолат бериладими?
- Албатта. Мижоз билан клиникамиз ўртасида шартнома имзоланади. Агар клиника томонидан бирон хатоликка йўл қўйилган бўлса, мижознинг эътирози инобатга олинади.
- Шифокор сифатида дил сўзларингиз. Хаммага соғлик-саломатлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик тилайман. Ҳар бир инсонга соғлом, бақувват, жилокор, қоп-қора қуюқ сочлар соҳиби бўлиш насиб этсин!
http://www.bekajon.uz/guzallik-va-salomatlik/ |
|
|
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
лечение, болезни, лекарства, здоровье, медицина, клиника, больница, диспансер, аптека, диета, поликлиника, хирург, урология, кардиология, санатории
|