Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : “ФАРЗАНДИМ НЕГА КЎП КАСАЛ БЎЛЯПТИ?”
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

“ФАРЗАНДИМ НЕГА КЎП КАСАЛ БЎЛЯПТИ?”



Баъзида ота-оналар шифокорнинг “Нимадан шикоят қиласиз?” деган саволига “Фарзандим кўп касал бўляпти?” деб жавоб берадилар. Аслида бундай хулосага қачон келиш мумкин?

 

Организмнинг касалликларга чидамлилиги нималарга боғлиқ?

 

Ҳаво совуганида болалар грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) билан боғлиқ хасталиклар билан кўпроқ касалланадилар. Кўпчилик ота-оналар бу ҳолатдан безиллаб қолишган. Баъзи болаларда бу касалликлар тезда ўтиб кетавермайди ёки қайталанаверади.

 

Агар 1 ёшгача бўлган болалар йилига тўрт ва ундан кўп марта хасталикка чалинса, 1-6 ёш орасидаги болалар олти ва ундан кўп марта, 3-5 ёш орасидагилар беш марта ёки ундан кўп марта, 6 ёшдан катта болалар беш марта ёки бундан ҳам кўп касаллансалар, уларни “кўп касал бўлади” дейиш мумкин. Лекин кўпинча болалар тез-тез эмас, балки узоқ муддат (10-14 кунлаб) касаллик даврини бошдан ўтказадилар.

 

Нима учун бола куп касалланади?

 

Боланинг иммун тизими заифлашган бўлса у кўп хасталанади. Чунки, иммун тизими бола туғилмасидан аввал шакллана бошлайди. Ҳомиладорлик даврида онанинг бошидан ўтказган касалликлари ҳомиланинг иммунитетига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Иммун тизимининг мустаҳкам бўлишида она сути муҳим аҳамиятга эга.

 

Эмизикли болалар кам касал бўладилар. Сунъий аралашмалар ва шунга ўхшаш озуқалар билан озиқланган гўдаклар эса уларга нисбатан кўпроқ касалланадилар. Кўпинча етарлича эътибор қилмаслик оқибатида касаллик оқибатида қўшимча асоратлар пайдо бўлади (масалан, ичак йўллари дисбактериози, гиповитаминоз, рахит).

 

Иммунитетнинг жуда кучсизланиши оғир касалликлар сабабли юзага келади. Агар гўдак дизентерия, сальмонеллёз, пневмония(зотилжам), ангина (бодомча безларининг яллиғланиши) каби касалликлар билан оғриган бўлса, демак унинг иммунитети анча кучсизланган.

 

Иммунитетни вируслар ҳам ҳолдан тойдиради. Грипп, қизилча каби касалликлардан сўнг бола инфекцияларга сезувчан бўлиб қолиши ва кўп касал бўлиши мумкин. Баъзи дори моддаларини узоқ вақт истемол қилиш ҳам иммунитетни сусайтиради. Бу дорилар қаторига антибиотиклар киради. Чунки, антибиотиклар фойдали ва зарали ҳар қандай микроорганизмларни ёппасига нобуд қилиш хусусиятига эга.

 

Болада сурункали касалликларнинг мавжудлиги ҳам иммунитет сусайишига сабаб бўлади. Масалан, гайморит, тонзиллит, аденоид ҳамда секин кўчувчи атипик инфекциялар (микоплазма, пневмоциса, хламидия) кабилар.

 

Иммунитетнинг бир меъёрда фаолият кўрсатиши учун тўғри овқатланиш ва кун тартибини тўғри белгилаш жуда муҳимдир.

 

Боланинг кундалик овқат рационида витамин, углевод ёки оқсиллар етишмаслиги касалликларнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлади.

 

Агар ота-оналар қуёшли кунларда фарзандларни кам сайрга олиб чиқишса, уларда рахит ривожланади. Кўп касал бўладиган болаларда профилактик эмлашлар тартиби ҳам бузилади. Фарзандлари мактабгача таълим муассаларига қатнай олмайди, ёки мактабдаги дарсларидан ҳам қолиб кетади.

 

Ҳаво совуган кезларда шундай кетма-кетлик юзага келади: иммунитети суст болалар тез-тез хасталанадилар. Уларнинг касалланиши оқибатида эса иммунитет янада сусаяди.

 

Агар касалликлар сурункали тус олса, яна ҳам жиддийроқ муаммоларни келтириб чиқаради: ичак ва меъда фаолияти бузилади, боланинг ўсиши секинлашади. Бунинг устига гўдак инжиқ ва тез чарчайдиган бўлиб қолади.

 

Шунинг учун ҳомиладорлик вақтиданоқ бўлажак она туғиладиган гўдаги соғлиғи ҳақида қайғуриши керак.

Бунинг учун бўлғуси она сифатли ва тўйимли овқатланиши, тоза ҳавода кўп сайр қилиши, асабийлашмаслиги лозим.

Она сути етарли бўлган тақдирда 6 ойгача болага қўшимча сунъий озуқалар бермаслик керак. Мабодо болалар учун махсус озуқаларни ишлатишга тўғри келса, у ҳолда уларни тез-тез алмаштириб туриш керак эмас. Бола бир хилдаги озуқани истеъмол қилиши лозим.

3 ёшгача болаларда куз ва қиш ойларида рахитга қарши профилактик тадбирларни қўллаш лозим.

 

4-5 ойлик ва ундан катта болалар учун мева ва сабзавотларнинг шарбатлари жуда фойдали. Уларнинг таркибида консерваланган ёки бошқа тарзда ишлов берилган маҳсулотлардан кўра кўпроқ витаминлар бўлади. Шунингдек, болани махсус бадантарбия қилдириш ва чиниқтиришнинг аҳамияти катта. Ҳар 3 ёки 6 ойда педиатр-шифокорга мурожаат қилиб, керакли таҳлилларни кузатиб бориш ҳам яхши натижа беради. Булар ичакларда дисбактериоз таҳлили, иммун тизими ва интерферон ҳолатининг таҳлилларидир.

 

Мазкур таҳлиллар бола иммун тизимининг ҳолати ҳақида яққол маълумот беради. Вақт ўтган сайин боланинг организми кучга тўлиб, ўсиб боради. Шунинг учун “Кун сайин эмас, соат сайин ўсади” деган сўз аслида болаларга тегишли.

 

Ҳар қандай, ҳатто арзимас туюлган касаллик ҳам боланинг ривожланишини сусайтириши мумкин.

Шу боис ота-оналар гўдаги касалландими, уни ўз вақтида педиатр-шифокорга кўрсатиши ва ҳамиша унинг назорати остида фарзандларини даволатишлари зарур. Бунинг учун гўдакка етарли даражада эътибор бериб, ҳафтасига бир марта педиатр билан маслаҳатлашиб туриш лозим.

 

Шоира БЕРДИЕВА

 

олий тоифали акушер-гинеколог,

 

Тошкент шаҳри Манъба  http://soglom.uz/

Тиббий маколалар

Информация с сайта: Не указан
Просмотров: 2708
Печать
Сообщить другу





Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Биро
УТКИР БРОНХИТЛАР
Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.
Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиг




Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: