Популярные компании
Новые консультанты
|
Фарзанд жинсини олдиндан режалаштириш мумкинми?Фарзанд Аллоҳ томонидан инъом этилган неъматларнинг энг улуғи. Ўғилми, қизми ҳеч бир бандани тирноққа зор қилмасин. Болажон халқимиз ҳар бир янги меҳмонни шукрона билан қабул қилади. Лекин хар бир оилада негадир барибир угил фарзанд албатта булишини хохлашади. Хаммамиз биламиз киз бола бировнинг хасми, балки шу учун угил тугилишини хохлашар.Қадимдан эркаклар ўзидан кейин насл қолдириш мақсадида ўғил фарзандли бўлишни кўпроқ хоҳлашган. Табиат ҳам ўғил бола туғилишига кўроқ имконият яратар экан: кўп йиллик кузатишлар ва статистик маълумотларга қараганда, 100та қиз бола чақалоққа 106та ўғил бола тўғри келар экан. Бу кўрсаткич сабаби ҳамон илмий жиҳатдан изоҳланмаган. Шунга қарамай табиат ер юзидаги эркак ва аёл сони ўртасидаги мувозанатни бузмаган ҳолда бошқариб туради. Аёлларда туғилиш имкони камроқ бўлса-да, яшовчанлик қобилияти кўпроқ берилган. Агар аёлнинг Х хромосомаси билан эркакнинг У хромосомаси жуфтлашса, ўғил бола, аёлнинг Х хромосомаси билан эркакнинг Х хромосомаси жуфтлашса, қиз бола дунёга келади. Ўғил бола туғилиши учун керак бўладиган У хромосома фақат отада мавжудлиги боис, ўғил туғилиши фақат отага боғлиқ. 2. Ўғил бола туғилиши учун ҳомиладорликдан икки ой олдин махсус парҳез тутилиши керак. Ейилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар: сут ва сут маҳсулотлар, минерал сув, кальций, балиқ икраси, тухумли пишириқлар, кўк салатлар, хом карам, ёнғоқ, бодом, ер ёнғоқ, какао, сутли шоколад. Қолган озиқ-овқатларни меъёрида истеъмол қилиш мумкин. Парҳез туфайли гомеостаз (организмнинг нормал ҳолати), гормонлар баланси нисбатан ўзгаради ва жинсий ҳужайраларга ижобий таъсир қилади. Бу парҳезнинг организмга салбий таъсири йўқ.
Тиббий маколалар
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
|