УТКИР БРОНХИТЛАР


Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.

Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиган касаллиги ва хроник бронхитлардан фарки шундаки , асосан бемор организми, совкотганда  вирус ва бактериал инфекция  натижасида еки нафас системасига химиявий ва физикавий омилларнинг таъсирлантирувчи таъсири натижасида ривожланади.

 

Уткир бронхитлар  ривожланиши:

 

1. Вирусли инфекцияларда: грипп,кукйутал, кизамик, аденовируслар ва бошка;

2.Бактериялар таъсирида: пневмококклар, стрептококклар,стафилококклар, Фридлендер таекчаси ва бошка;

3.Таркибида зарарли газлар( хлор, аммиак,водород,азот оксидлари,сульфат ва сульфид ангидрид) ва концентрациялари юкори булган хаводан нафас олинганда;

4.Жанговар захарли моддалар (фосген,дифосген,хлор,иприт,люизит)дан захарланишда;

5.Хар хил чанг-губорлардан нафас олинганда;

6.Физикавий омиллар таъсирида яъни термик (иссик буг таъсирида).

7.Упка ва бронхлар веноз конга тулик булганда.

8.Организмнинг аллергик холатларида  ва бошка сабаблар таъсирида ривожланади.

 

Уткир бронхитнинг ривожланишига мойиллик тугдирувчи омиллар.

1.Организмнинг совкотиши.

2.Асабий зурикиш.

3.Спиртли  ичимликларни суистеъмол  килиш.

4.Чекиш.

5.Инфекция учоклари борлиги: ринит, тонзиллит,синусит ,кариес ва бошкалар.

6.Бронхларнинг мотор  ва эвакуатор функциясининг бузилиши ва хокозолар.

 

Касалликнинг бошланиши.

 

Уткир бронхит  умумий холсизлик,эт жунжикиши, тана хароратининг кутарилиши,мушаклар огриши, тумов, товуш бугилиши, томок кичишиши билан бошланиб, кейинчалик  олдин курук йутал ,кейинчалик балгамли йутал  ва кукрак кафасида огриклар пайдо булиши билан бошланади.

Упкани эшитиб курганимизда  каттик везикуляр нафас,курук таркок хириллаган товушлар, бронхиолит ривожланганда эса –яллигланган бронхларнинг ингичка еки йугонлигига караб , товушсиз нам хириллашлар еки хуштакли хириллашлар эшитишимиз мумкин.

Уткир бронхит вактида  тиббий муолажалар килинса, касаллик  1-хафта давомида утиб, 2-хафта охирида батамом согайиб кетади.

Касаллик жараени бронхларнинг  энг майда шахобчаларига таркалган холларда –бронхиолит  ривожланиб, прогноз емонлашади. Уткир бронхитни   вактида  етарлича даволамаслик  , чекиш, алькогол, совук ва чанг хавода нафас олиш, иммунитет пасайиши,  бронхлар дренаж функциясининг бузилиши, юкори нафас йулларида шамоллаш, тишлардаги кариес га ухшаш сабаблар  бу касалликнинг хроник еки сурункали бронхитга олиб келади.

 

Профилактика.

Уткир бронхитга чалинмаслик учун,хар хил шамоллашларнинг асосан  гриппнинг олдини олиш керак.Хроник учоклар-касал тишларни вактида даволаш зарур, чанг тузон, зарарли газлар таъсирини камайтириш , организмни хамиша чиниктириш, умумий  гигиена  тадбирларига амал килиш , чекиш ва ичкиликбозликка карши курашиш керак.

 

 

Даволаш.

Уй шароитида бронхитларни даволаса булади.Бунинг учун  йутал бошланган булса тез-тез иссик чой, иссик сут ва томокни тез-тез гаргара килиб чайиб, буг билан ингаляция килиш керак.

Елкага горчичник ва  тиббий банкалар куйиш, оекни иссик  сув билан  ванналар килиш хам жуда яхши самара беради.

 

Дорилар билан даволашни врач билан маслахатлашган холда килганингиз маъкул.

 

 

 

 

 





Ташкент




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7410