СЕПКИЛ—КИЗЛАР ХУСНИ—УЗГАЧА ЖОЗИБА.


Сепкиллар бу  майда  сарик-жигарранг тусли пигмент доглардир.

Сепкиллар асосан тери юзасида  очик жойларда ,яьни  юзда,елкада,кулларда,кукракда  жойлашган булади. Сепкилларнинг биринчи пайдо булиши асосан 5-6 еш даврига тугри келади,кейинчалик  то балогат ешига етгунча купайиб боради.Сепкиллар бахор –ез  ойларида   куеш нурлари таъсирида купаяди.

Аслида, сепкил қизларнинг ҳуснига ўзгача жозиба бағишлайди, бироқ митти холлар ҳаммага ҳам хуш ёқавермаслиги тайин. Шундай вақтларда беозор сепкиллардан қутилиш учун барча чораларни қўллашга ҳаракат қиламиз.

 

Аввало, кўчага отланишдан олдин тоза юз терисига қуёш нуридан ҳимояловчи махсус кремни юпқа қилиб суринг, сўнг упадан фойдаланинг. Бу усул сизни 2,5-3 соатгача қуёш тиғидан асрайди. Агар ишингиз очиқ ҳавода кўпроқ юришни тақозо этса, унда юзингизни ювиб, муолажани қайта амалга оширинг.

 

Қуёш нурлари сизни нафақат сепкиллар билан сийлайди, балки бутун организмингизга зарарли таъсир этади. Шунинг учун ҳам соғлом ва гўзал кўринишга эга бўлишда дармондориларга бой, табиий маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Модомики сепкиллар аллақачон пайдо бўлган экан, унда атрофдагилар фикрига қулоқ тутиб, бирданига оқартирувчи косметик воситалардан фойдаланманг. Яхшиси аввалига табиий воситаларга мурожаат этинг. 

 

Уй шароитида…

 

Лимон шарбати юздаги пигмент доғларни йўқотиб, терини оқартиради.

 

Қирғичдан чиқарилган бодринг (таъбга кўра 4-5 томчи исталган ўсимлик мойи аралаштиринг) юзга сурилади. 25-30 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб, совуқ компресс қилинади (крахмал, мойчечак, мармарак (шалфей), наъматак каби маҳсулотлардан фойдаланишингиз ҳам мумкин).

 

Тухум оқи кўпиртирилиб, 1 ош қошиқ 1% сирка аралашмасида юзни артиш ҳам сепкиллардан халос этади.

 

Хом картошкани қирғичдан чиқариб, 1ош қошиқ майдаланган бодом мағзи, 2-3 ош қошиқ ачиган сут ва 1 чой қошиқ  ўсимлик мойидан тайёрланган ниқобни юз терисига суринг ва 20-25 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб, озиқлантирувчи крем суртинг.

 

Шунингдек, янчилган қораҚат меваси барглари, ерқалампир шарбати, мармарак, четан (рябина) дарахти ва мевасидан тайёрланган ниқоблар ҳам юзни оқартириб, юмшатиш хусусиятига эга.

 

Халқона усул:

 

-      Халқ табобатида сепкилларга қарши курашда кашнич суви жуда фойдали. Бунинг учун кўкатни майда тўғраб, устидан қайноқ сув қуйинг, 20-30 дақиқа дамлаб сузгичдан ўтказинг. Дамлама билан ҳар куни 2-3 марта юзингизнинг сепкилли жойларини артиб туришни канда қилманг. Бундан ташқари, қоқиўт сути ва зардобини юзга суртиш ҳам самарали восита саналади.

 

-      Юз терингиз қуруқ ва таъсирчан бўлса, ҳар эрталаб мойчечак дамламасида ювинг.

 

-      3 қошиқ жўка (липа), 2 қошиқ мойчечак, 1 қошиқ атиргул япроқлари ва 1/2 қошиқ ялпиз баргларини 1 стакан қайноқ сувга солиб дамланг. Дамлама билан артиб туриш тери қипиқланишининг олдини олади ва доғларни нурсизлантиради.

 

-      Қуёшда куйиб, қуруқшаган юзни бирданига совуқ сувда ювманг. Яхшиси, ҳовурдан тушгач, илиқ чойда чайинг.

 

-       Кўп терлашга мойил юз терисини қизилпойча (зверобой) дамламасида артиш жуда фойдали.

 

-      Уйқудан олдин юз терингизни тозалаб, озиқлантирувчи крем ёки ниқоб суринг.

 

-      3 ош қошиқ бодринг уруғи ёки майдаланган бодрингни 1 стакан ароқ билан аралаштириб, 12 соатга тиндиринг. Ушбу лосьон билан эрталаб ва кечқурун юзингизни артинг.

 

-     Эрталаб ва кечқурун юзни ўткир қора чой ёки ачиган сут билан артиш — сепкил ва доғларни  оқартиради.

 





Ташкент




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7392