ЁШЛИКНИ САКЛАБ КОЛИШНИНГ 6 КОИДАСИ


ЁШЛИКНИ САҚЛАБ ҚОЛИШНИНГ 6 ҚОИДАСИ

 

Баъзи аёлларнинг териси  нуқсонсиз, ажинлар ҳам деярли кўзга ташланмайди, фақат кўз атрофидагина мимик ажинларни кўриш мумкин, холос. Ва улар ҳамиша табассум қилиб туришади, бундан улар учун ҳар доим ҳаммаси жойида, деган тасаввур уйғонади.  Биз шундай аёллардан гўзаллиги сири ҳақида сўрадик. Гўзалликни сақлашнинг 6 қоидаси бор экан.

 

Биринчи қоида. Овқатланиш тартиби

 

Ичаклар соатдек аниқ ишлаши лозим. Ич қотишлар — организмни заҳарлайди, терининг нурсизланишига олиб келади. Ичак  соғлом бўлса, организм «гуллаб-яшнайди». Ичаклар соғлиги, биринчи нав­батда, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларига боғлиқ: янги сабзавот ва мевалар, тоза сув, салат ва бўтқалар, шунингдек, тонгда мойчечак дамламасини истеъмол қилиш тери учун фойдали.

 

Ёшликни сақлаб қолиш ва соғлик билан боғлиқ бир қанча муаммоларни бартараф этиш учун кунига 1,5-2 литр  сув истеъмол қилиш лозим. Сув организмингизни ҳаётий қувват ва кислород билан бойитади. Тез орада юз терисида натижани кўришингиз мумкин: тери таранг ва майин бўлади.

 

Иккинчи қоида. Тўлақонли уйқу

 

Уйқусизлик (тўйиб ухламаслик) — сизнинг гўзаллигингиз ва сочларингиз жилокорлигининг энг ашаддий душманидир. Ўз гўзаллигини қадрлайдиган танишларимдан бири (36 ёшда) кечки  соат 21 да уйқуга ётади, унинг ташқи кўриниши эса нисбатан анча ёш   кўринади.

 

Уйқудан сўнг инсон нафақат жисмоний жиҳатдан бўшашади, балки маънан «покланади», уйқудан сўнг инсондаги ҳиссиётлар, ортиқча ахборотлар «ювилиб кетади».

 

Учинчи қоида. Тоза ҳаво — танга даво

 

Агар сиз кун бўйи идорада ўтириб ишласангиз, уйга ҳеч бўлмаганда бир неча бекат пиёда қайтишга одатланинг. Дераза қанотчалари доим очиқ туриши, қишда эса, имкони борича хона тез-тез шамоллатиб турилиши лозим. Дам олиш кунларида тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.Бадантарбия ва албатта спорт билан шугулланинг.Хар куни юриш ва югуришни одат килинг.

 

Ванна ҳам (ҳаммом) — гўзаллик ва ёшаришни сақлашда кўмак беради.

 

Ўта шўр аралашма ҳосил қилиб, пахмоқ сочиқни ботириб қўйинг  ва уни бирозгина сиқиб бутун танани артинг. Пахмоқ «шўр» сочиқ билан артилган тана қизаради, сиз терингиз «тирик организм» эканини ҳис қиласиз.

 

 

Тўртинчи қоида. Витаминлар!

 

Витаминларни қаердан топиш мумкин? Улар қуруқ меваларда кўп бўлади. Қуруқ меваларни аралаштириб, компот   тайёрланг, мева қоқилари, узум ва сули ёрмаси истеъмол қилинг, эрталаблари наъматак дамламаси ичишга одатланинг. Бир неча қошиқ сули, помидор, апельсин, бир пиёла чой, йогурт ва бошқа маҳсулотлардан меъёрга риоя қилиш — чарчоқ ва кексайиш ҳақида унутишингизга замин яратади! Албатта, спорт машғулотларини унутиб қўймаслик лозим. «Мўъжизавий маҳсулотлар» рўйхатига ловия, қорагат-смородина, брокколи карами, сули, апельсин, сариқ ошқовоқ, соя, лосось, исмалоқ, қора ва кўк чой, помидор, курка гўшти, ёнғоқ ва йогуртни қўшиш мумкин.

 

Бешинчи қоида. Ички кайфият ва руҳий ҳолат

 

Ёшликни сақлаб қолишнинг  асосий сирларидан бири — ёқимсиз ҳиссиётлардан қочишдир.  Агар сиз ҳазиллашишни унутмаган ва очиқкўнгил бўлсангиз, ҳеч кимга ҳасад қилмасангиз, севимли машғулотингиз бор бўлса — ёшингиз  улгайишига қарамай, ҳамиша ёш кўринасиз.

 

Олтинчи қоида. Бўйин ва қўллар  - Аёлнинг ёшини  «сотиб» қўяди!

 

Қўлларимиз билан идиш-товоқ ювамиз, кир чаямиз. Совуқ об-ҳавода эса қўлқоплар уйда унутиб қолдирилгани сабаб, қўлларимизни чўнтагимизга «яширишга» мажбур бўламиз. Қўл ва бўйин терисини  парвариш қилишга алоҳида эътибор қаратинг, махсус ниқоблар қилиб туринг, доим намлантирувчи кремлардан фойдаланинг.

 

«Ёшлик эликсири»

 

Бу дамламани 30 ёшдан сўнг ичиш лозим. 200 грамм мойчечак, 100 гр бўзноч (бессмертник), 100 гр қизилпойча,100 гр  қайин куртаги (березовая почка) ни олиб майдалаймиз. 1 ош қошиқ аралашмани термосга солиб устига ярим литр қайнаган сув  қуямиз. Сузгичдан ўтказиб, уйқудан олдин  ва эрталаб нонуштадан аввал 1 стакан дамламага 1 қошиқча асал солиб ичамиз. Бир ой давомида ичиш лозим.





Ташкент




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7388