Еттита энг фойдали ўсимлик ёги.
Норвегия Мия институти олимлари мия узоқ вақт давомида фаол ва ёш бўлиб қолиши учун ҳар куни икки ош қошиқ ўсимлик ёғини истеъмол қилиш кераклигини исботлади.
Ҳамма гап қон томирларида (шу жумладан, бош мияни озиқлантирувчи майда капиллярларда) холестерин моддасининг қолишига қарши курашишда ёрдам берадиган F витамини ва ҳужайра мембраналари қурилишида қатнашувчи олеин кислотасида. У асаб тўқималарининг шикастланган ҳужайралари янгиланиши ва тикланишига ёрдам беради, яъни мия нейронларининг ёшариши учун жавобгар ҳисобланади. Шунингдек, ўсимликёғлари А (тери, кўриш қобилияти ва иммунитет учун зарур бўлган) ва Е (антиоксидант, инфекциялардан ҳимоя қилади) витаминларига бой.
Қуйида эътиборингизга 7 та энг фойдали ўсимлик ёғини тақдим этамиз.
Зайтун ёғи. Ушбу ёғнинг этикеткада кўрсатиладиган кислоталилик даражасига эътибор қаратинг. У қанчалик паст бўлса (0,8%гача), ёғ шунчалик юқори сифатли ҳисобланади. Зайтун ёғини Қадимги Юнонистонда “суюқ олтин” деб аташган. Унда олеин кислотаси жуда катта миқдорда мавжуд. Зайтун ёғи қиздирилганида канцерогенларни деярли ҳосил қилмайди.
Кунгабоқар ёғи. Лецитин моддасининг энг яхши манбаи. Ушбу моддаболанинг асаб тизими шаклланишига ёрдам беради, катта ёшда эса ақл фаоллиги варавшанлигини сақлайди. Шунингдек, лецитин анемия ва стрессларда кучларнитиклашга ёрдам беради.
Маккажўхори ёғи. У организмдаги холестерин алмашинувини жуда яхшитартибга солади. “Ёмон” қаттиқ ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради. Маккажўхори ёғида фосфор ҳосилалари, яъни фосфатидлар бўлиб, улар мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ёғ таркибидаги никотин кислотаси (РР витамини) юрак-қон томирларининг ўтказиш хусусиятини яхшилайди.
Хантал ёғи. Ўзининг бактерицид хусусиятлари сабабли нимагақўшилган бўлса, ўша маҳсулотнинг узоқроқ сақланишига, яралар ва куйган жойларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради. Хантал ёғи иситувчи ва юмшатувчи хусусиятларга ҳам эга бўлиб, бронхит ва ангиналар пайтида у билан ингаляциялар қилиш фойдали. Бироқ бу ёғни овқатга кўп ишлатиб бўлмайди. Ўзининг фойдали хусусиятларига қарамасдан, хантал ёғи таркибида организмдаги овқат ҳазм қилиш ферментлари томонидан парчаланмайдиган кислоталар мавжуд.
Зиғир ёғи. Ўсимлик ёғлари орасида энг паст калорияли бўлиб,озиш учун мўлжалланган парҳезларда фойдаланилади. Жигардаги токсинларни чиқаришга ёрдам беради. Таркибидаги Омега-3 кислотаси миқдори бўйича балиқ мойини ортда қолдиради. Зиғир уруғида нитратларни (масалан, сотиб олинган мева ва сабзавотлардаги) йўқ қилувчи антиоксидант мавжуд.
Кунжутёғи.Таркибидаги кальций моддаси бўйича ёғлар орасида чемпион ҳисобланади. Уни аёллар ёғи ҳам дейишади. Ушбу ёғ, айниқса, ҳомиладорлик даврида ва гормонал ўзгаришлар пайтида жуда фойдали. Қалқонсимон без ва подагра (бўғимлардаги зарарли тузларни чиқаради) касалликларида аҳволни яхшилашга ёрдам беради. Аммо кунжут қоннинг қуйилиш хусусиятини кучайтиради. Шу боис юрак касалликлари ва варикозга чалинган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур.
Қовоқ ёғи. Рух моддасининг ажойиб манбаи. Ушбу модда эсаэркакларда тестостерон гормонининг ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Қовоқ ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, салатларга қўшиш мумкин. Бироқ бу ёғда қовуриш тавсия этилмайди – овқатингиз куйиб кетиши ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туриши мумкин. Бундан ташқари, қовоқ ёғида селен моддаси кўп. Йилнинг совуқ даврида у иммунитетни оширади.
Манба: Даракчи.уз
Ташкент
Attn:
http://muxlis.uz/
Print Page
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7379
|