БАЧАДОНДАН ТАШКАРИ ХОМИЛАДОРЛИК


Бачадондан ташқари ҳомиладорлик она соғлиғи учун хавф туғдирадиган жиддий ҳолатдир.

 Сўнгги йилларда бачадондан ташқари ҳомиладорлик долзарб муаммога айланиб бормоқда. Бу ҳолат кейинги 10-15 йил ичида бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳолатининг тез-тез кузатилиши билан боглиқдир. Бу ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш мумкин. Бу ҳолатга бир неча омиллар бевосита сабаб бўлади. Биринчиси, аёллар жинсий аъзолари яллиғланиш касалликлари бўлса, иккинчи томондан аёлларнинг бачадон найларида ўтказилаётган хирургик муолажалар ҳам албатта, салбий таъсир қилади. 

Хўш, бачадондан ташқари ҳомиладорлик кузатилганда қандай белгилар юзага чиқади? Ҳомиладорликни аниқловчи тест бу борада сизга ёрдам бермайди.Чунки ҳомиладорликни аниқловчи тест сизга ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигингизни аниқлаб беради. Бироқ ҳомиланинг қаерда жойлашганини аниқлашга ожизлик қилади. УТТ текширувидан эса кўплар ҳомиладорликнинг кейинги ойларида ўтишади. 

Бу ҳолатга олиб келувчи сабаблар талайгина:

бачадон найларининг сурункали яллиғланиш касалликлари (сальпингит, сальпингоофорит);

бачадоннинг сурункали яллиҚланиш касалликлари (эндометрит, миоэндометрит);

бачадоннинг ёшга мос ривожланмаслиги;

гормонал бузилишлар;

найлар ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган муолажалар ҳам келгусида бачадондан ташқари ҳомиладорлик юз беришига имконият яратади;

экстракорпорал уруғлантириш ўтказилганда ва абортлардан сўнг бачадондан ташқари ҳомиладорлик кузатилиши мумкин;

қорин бўшлиғида ўтказилган хирургик операциялар;

контрацептив воситалар;

бачадон ва бачадон ортиқлари ўсмалари;

аёллар жинсий аъзолари ривожланиш нуқсонлари.

Хавф гуруҳидаги аёллар

Тухумдонларнинг яллиғланиш касаллигига чалинган аёллар, айниқса хламидиоз касаллиги бачадондан ташқари ҳомиладорлик келиб чиқиш хавфини 7 марта оширади;

Бачадон ичи спирали ёки гормонал воситалар ёрдамида ҳо­миладорликдан сақланаётган аёллар;

Эндометриоз касаллигидан азият чекаётган аёллар;

Аборт қилдирган аёллар;

35 ёшдан катта аёллар.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик сабаблари

Уруғланган тухум ҳужайра бачадон бўшлиғига етиб бормасдан бачадон найларида қолиб кетади. Шу ерда ривожлана бошлайди. Бачадон найлари эса ривожланаётган ҳомила учун торлик қилади. Бу соҳа ҳомила ривожланиши учун мўлжалланмаган. Бундай вазиятда бачадон найининг ёрилиш хавфи келиб чиқади. Бачадондан ташқари ҳомиладорликда ҳомила бачадондан ташқари, бачадон найларида, тухумдонда, қорин бўшлиғида, бачадоннинг ривожланмай қолган шохида ривожланиши мумкин.

Бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг илк белгилари

Агар сиз ҳомиладор эканлигингизни аниқлаганингиздан сўнг ўзингизни яхши ҳис этаётган бўлсангиз, ундан хавотирланишга асос йўқ. Одатда бачадондан ташқари ҳомиладорликда бачадон найлари ёрилиши ҳомиладорликнинг 6-8 ҳафтасида келиб чиқади. Ҳомиладорлик аниқлангандан сўнг бироз вақт ўтиб, ҳомиладорлик ривожланган сайин бирданига қорин пастида ўткир, кесувчи оғриқлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг. Бу ҳолат бачадондан ташқари ҳомиладорлик юз берганда кузатилади. ОҚриқлар симилловчи, кесувчи тарзда кузатилади. ОҚриқ қорин пастида, бир томонлама келиб чиқади. Қорин бўшлиғига қон қуйилиш кузатилганда, оғриқ тўғри ичакка, қов соҳасига ва елкага узатилади. Сийдик ажралиши ва ахлат чиқариш оғриқ билан кузатилади.

Ҳомила бачадон найларида ривожланганлиги туфайли кучли, ўткир оғриқлар келиб чиқади. Қорин пастидаги оғриқлардан ташқари, умумий ҳолсизлик, қон кетиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, артериал қон босимининг пасайиши, бош айланиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари рўй бериши мумкин.

Вақтни қўлдан бой берманг. Сиз учун тушунарсиз белгилар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат этинг.

Бачадон найининг ёрилиш белгилари

Ҳомиладорлик аниқлангандан сўнг бироз муддат ҳайз цикли кузатилмайди, сўнгра бирданига беморда хуружсимон оғриқ пайдо бўлади, бош айланиш, беҳоллик пайдо бўлади. Ушбу белгилардан 1-2 кун ўтиб, жинсий йўллардан тўқ рангли қон аралаш ажралма ажралади. Ажралма миқдори соат сайин кўпайиб боради.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик қандай аниқланади?

Одатда бу ҳолат ҳомиладорликнинг 5-10 ҳафтасида аниқланади. Ушбу касалликка қин орқали УТТ текширув ўтказилганда аниқ ташхис қўйиш имкони бор. Касалликка аниқ ташхис қўйилгач, операция қилиниб, уруғланган тухум ҳужайра олиб ташланади. Операциядан сўнг аёлларга 6 ой давомида ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Бу даврда аёллар даволанишлари ва дам олишлари зарур. Келгусида аёлларнинг ҳомиладор бўлиш ва соҚлом фарзанд кўриш имконияти заррача ҳам камаймайди.

Фактлар…

Айрим ҳолларда иккита тухум ҳужайра уруғланади. Улардан бири бачадон бўшлиғида ривожланса, иккинчиси бачадондан ташқарида ривожланиши мумкин.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик 2 % ҳолларда учрайди.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик бепуштликка ва такрорий бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳолатига олиб келиши мумкин.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳолатидан сўнг меъёрий ҳомиладорлик ва туғруқ — 50 % ҳолларда, такрорий бачадондан таш­қари ҳомиладорлик ҳолати - 20 % ҳолларда, бепуштлик — 30 % ҳолатда кузатилади;

Метотрексат билан даволанганда асоратлар келиб чиқиш хавфи камаяди.

Бачадондан ташқари ҳомиладорликни даволаш

Хирургик.   Агар кучли оғриқлар ва қон кетиш аниқланса, дарҳол операция ўтказилади. Операцияни лапароскопик тарзда ҳам амалга оширса бўлади.

Химиотерапия.     Ҳомиладорлик эрта муддатларида бачадондан ташқари ҳомиладорлик аниқланса, метотрексат билан даволаш ҳомила ривожланишини тўхтатади ва унинг сўрилишига олиб келади.

                 Тавсияларни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. 






Ташкент




Attn:




http://www.bekajon.uz/







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7368