ХУСНБУЗАРЛАРДАН КАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН?


 

«Гўзаллик-дунёни қутқаради», деган эди Достоевский ўзининг  *Телба * асарида.

 Дарҳақиқат, ҳусн илоҳиёт томонидан инсонга берилган энг олий ҳадядир. Ҳусни гўзал инсоннинг хулқи ва қилаётган амали ҳам гўзал бўлади. Аммо деярли кўпчилигимизни ташвишга солувчи ҳуснбузарлар эса кўп ҳолларда дилимизни хира қилади.

Келиб чиқиш сабаблари

Лотинчадан кириб келган «акне» сўзини маъноси тошма ва ҳуснбузарларни англатади. Бундай муаммога деярли 90 % ўсмир ёшлар, шунингдек, 54 % катта ёшлиларда ҳам тез-тез учрайди. Терининг ҳуснбузарлардан азият чекиши, энг аввало, организмнинг гормонал хусусиятларидан ташқари, наслга ҳам боғлиқ. Шу туфайли ҳам, агар сиз ҳуснбузардан азият чекаётган бўлсангиз, ундан қутулишдан олдин энг аввало бир нечта мутахассислар кўригидан ўтишингиз лозим. Жумладан:

Эндокринолог: сиздаги муаммонинг сабаби организмдаги гормонал ўзгариш ёки моддалар етишмовчиликлари оқибатида юзага келган- келмаганлигини аниқлайди.

Гинеколог: организмдаги гормонал етишмовчиликлар, гинекологик муаммоларга аниқлик киритади.

Дерматолог: айнан ушбу мутахассис теридаги муаммоларни аниқлайди.

Косметолог: теридаги муаммоларни табиий ва терига зарар етмайдиган кимёвий воситалар ёрдамида пилинг қилувчи мутахассис.

Шунингдек, гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ҳам сиздаги ҳусн­бузарларнинг ўчоғи ошқозон-ичакда турли муаммолар билан боғлиқлигига аниқлик киритади.

Ўзбошимчаликка йўл қўйманг!

Ҳуснбузарларнинг илк аломатлари юзда кичик қора нуқталар ёки майда оқ тошмаларнинг пайдо бўлиши билан белгиланади. Терига инфекция тушиши ва шамоллашлар оқибатида улар қизариб, ичида йиринг пайдо бўлади. Бундай ҳолларда юзни нотўғри парваришлаш эса юзда доғ ва турли асоратлар қолишига сабаб бўлади.

Қуёш нурлари ҳуснбузарларни йўқотадими?

Қуёш нурлари ҳақиқатда терини қуруқшатади ва офтобда тобланиш юздаги айрим камчиликларни бекитади. Аммо қуёш нурларидан узоқда туриш юзларда ёғ безларининг кучлироқ ишлашига ва тери ҳолатининг ёмонлашувига олиб келади.

Уйдирмаларга ишонманг

Ҳуснбузарлар муаммоси балоғат даврида (13 ёшдан 20 ёшгача) безовта қилади. Ундан кейин ўтиб кетади, деган гапларга ишонманг. Вақтида мутахассислар тавсиясини олинг. Негаки, бу сизда ривожланаётган турли ички етишмовчиликлар оқибати бўлиши мумкин.

Бактерияларга қарши курашинг

Ҳуснбузарларнинг олдини олувчи энг яхши чора озодалик! Шахсий гигиенага эътибор қаратинг. Шунингдек, юз терисини контраст усулда, яъни олдин илиқ сув, кейин совуқ сувда ювиш ҳам самарали ёрдам беради.

Тўғри овқатланинг

Мутахассислар фикрича, шоколад ва қовурилган картошка истеъмоли юзда ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келмайди. Шу туфайли кундалик таомномангизга эътибор қаратинг. Таркибида иссиқлик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни кам миқдорда истеъмол қилинг. Овқатланиш рационида кўпроқ мева ва сабзавотлар ўрин олсин.

 

 

 

 

 

 http://www.bekajon.uz/





Ташкент




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7355