Бахор ойлари кана чакишидан эхтиет булинг.


Ҳар йили баҳор ва ёз ойларида айрим минтақаларда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги бўйича эпизоотик-эпидемик вазият мураккаблашади.

Йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари ушбу касаллик вирусини юқтирувчи воситачилардир.

Касаллик тана хароратининг ошиши,хар хил тошмалар,ошкозон, ичак , милкдан кон кетиши каби шикоятлар билан бошланади.

«Геморрагик иситма ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, Қрим-Конго сўзлари у илк бор аниқланган ҳудудлар номидан олинган. Ушбу хасталик асосан, апрель, май, июнь ойларида, чорва моллари қирқими мавсумида қайд этилади. Геморрагик иситма вируси каналарнинг чақиши ёки уларни эзиб ўлдириш оқибатида одамга ҳам юқиши мумкин. Геморрагик иситма касаллиги юққанда, тана ҳарорати кескин кўтарилади, совқотиш, қалтираш, мушакларнинг оғриши, баданга тошма тошиш, милк, бурун, ошқозон-ичакдан қон кетиш кузатилади. Касаллик бундай белгиларсиз ҳам кечиши мумкин. Бунда асосан баданда тошма тошиши ва заҳарланиш аломатлари намоён бўлади. Касалликнинг яширин даври ўртача 2-3 кунгача давом этади.
 Агар Сизни еки якинларингизни кана чаккан булса,тезлик билан уни ип еки пинцет ердамида олиб ташланг!Кана чаккан жойни спирт ва иод билан тозалаб олинг.Кананинг бош кисми колиб кетса,уни оловда киздириб олинган нина билан олишга харакат килинг!
Ҳар бир инсон ўзи ва яқинларини юқумли касалликлардан ҳимоялаш йўлларини билиши ва унга амал қилиши зарур. Кана чаққанда ёки касалликнинг бошланғич аломатлари кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Акс ҳолда, бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бундай муаммоларнинг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини муҳофазалаш бўйича чорва моллари сақланаётган жойларда дезинфекция, дератизация тадбирлари ўтказилмоқда. Чўл ҳудудларда яшайдиган аҳоли ва чорва қирқими мавсумига жалб этиладиган ишчи-мутахассислар ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг келиб чиқиш йўллари ва олдини олиш услублари бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда. Касалликнинг профилактикаси бўйича тарғибот материаллар чоп этилиб, тарқатилаётир. Қирқим мавсумига жалб этиладиган ишчиларни махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Республика бош давлат санитария врачи Саидмурод Сайдалиевнинг таъкидлашича, ўта хавфли юқумли касалликлар юртимизга четдан кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегараларимизда, халқаро аэропортларда, дарё порти ва темир йўл вокзалларида, автомагистралларда санитария назорати пунктлари ишлаб турибди. Улар тана ҳароратини масофадан ўлчайдиган термометр, тепловизор, зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш учун шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари билан тўла таъминланган.

 

 

 

 





Ташкент




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7261