Популярные компании
Новые консультанты
|
Бахор ойлари кана чакишидан эхтиет булинг.Ҳар йили баҳор ва ёз ойларида айрим минтақаларда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги бўйича эпизоотик-эпидемик вазият мураккаблашади. Йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари ушбу касаллик вирусини юқтирувчи воситачилардир. Касаллик тана хароратининг ошиши,хар хил тошмалар,ошкозон, ичак , милкдан кон кетиши каби шикоятлар билан бошланади. «Геморрагик иситма ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, Қрим-Конго сўзлари у илк бор аниқланган ҳудудлар номидан олинган. Ушбу хасталик асосан, апрель, май, июнь ойларида, чорва моллари қирқими мавсумида қайд этилади. Геморрагик иситма вируси каналарнинг чақиши ёки уларни эзиб ўлдириш оқибатида одамга ҳам юқиши мумкин. Геморрагик иситма касаллиги юққанда, тана ҳарорати кескин кўтарилади, совқотиш, қалтираш, мушакларнинг оғриши, баданга тошма тошиш, милк, бурун, ошқозон-ичакдан қон кетиш кузатилади. Касаллик бундай белгиларсиз ҳам кечиши мумкин. Бунда асосан баданда тошма тошиши ва заҳарланиш аломатлари намоён бўлади. Касалликнинг яширин даври ўртача 2-3 кунгача давом этади.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Республика бош давлат санитария врачи Саидмурод Сайдалиевнинг таъкидлашича, ўта хавфли юқумли касалликлар юртимизга четдан кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегараларимизда, халқаро аэропортларда, дарё порти ва темир йўл вокзалларида, автомагистралларда санитария назорати пунктлари ишлаб турибди. Улар тана ҳароратини масофадан ўлчайдиган термометр, тепловизор, зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш учун шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари билан тўла таъминланган.
Тиббий маколалар
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
|