Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Призер
Интернет-фестиваля
национального домена UZ
На главную Cтраница : Главная | Ўзбекча | Тиббий маколалар | ХОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА КАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИ ВА СОГЛОМ ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция   -  Справочник
Популярные компании
Санаторий Мерсиан

Санаторий Мерсиан основан в 2007 году Узбекско-Корейским совместным предприятием на месте бывшей обл   

Неврологическая клиника SPECTRA NEVROLOGY

Стационарное лечение остеохондроза и грыжи позвоночника   

Клиника SABA DARMON

Юкори малакали, бепуштлик даволашда 20 йиллик тажрибага эга шифокорлар сизга, арзонлаштирилган нархларда куйидаги хизматлар курсатади.   

Неврологическая клиника NeyroMED Servis

Специализированный медицинский центр NeyroMED Servis, предоставляет высококвалифицированные неврологические услуги.   

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан

Министерство здравоохранения Республики Узбекистан (далее по тексту Министерство) является центральн   

Новые консультанты
Амбарцумов Левон Валерьевич
Врач-психиатр, Ташкентская Республиканская психиатрическая больница с интенсивным наблюдением
Зокирхонов Шахзод Дилшод угли
Сосудистый хирург, флеболог
Диагностика и лечение любых заболеваний сосудов
Лечение варико

Хакимов Азизбек Азимович
Врач Реабилитолог-ЛФК
ЛФК при грыже позвоночника
ЛФК при сколиозе
ЛФК при артрозе(гон

Жаннатиллаев Сардор
pediatr

ХОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА КАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИ ВА СОГЛОМ ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШ ЙЎЛЛАРИ



Аёл ҳаётида оналик бўлиш истаги жуда муҳим. Фарзанд-лик бўлиш ҳаётингиз тарзи ва мазмунини узоқ йиллар давомида катта ўзгаришларга олиб келади: фарзандингизнинг ўсиши ва улғайишини кузатиш, ўйинчоқлар, бола алласи, бешиги, мактаб муаммоси, фарзанд билан мулоқот, ёқимли ва ҳаяжонли воқеалар, хуллас барчаси тўлақонли оилага хос бўлган қувончли дақиқалар. Бироқ, буларга эришишдан олдин сиздан соғлом фарзанд дунёга келиши учун нималар талаб қилинишини пухта билишингиз керак бўлади.

Қандли диабет ва ҳомиладорлик.

Она бўлишни қарор қилган аёл учун энг асосий вазифа – фарзанднинг соғлом туғилишидир. Ота-онада қандайдир касаллик ёки унинг асорати бўлса, у фарзанднинг нуқсонли туғилишига олиб келиши мумкин. Баъзи бир аёлларда ёшлигидан бутун умр давомида сурункали кечадиган касаллик мавжуд бўлиб, бундай хасталиклар қаторига қандли диабет киради. Айниқса, айни касалликнинг ривожланиши балоғат даврига тўғри келгани боис, бу қандли диабетнинг 1-турига мансуб бўлган беморларга тааллуқлидир.

Афсуски, қанд-ли диабетнинг 1-тури билан касалланган аёллар туғруққа тайёргарликсиз, қанд миқдорининг юқори кўрсаткичлари даврида ҳомиладор бўлиб қолганликлари боис, бу даврда ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатлар юз бериши мумкин. Бундай аянч-ли вазият ўтган асрнинг 20-йилларида (инсулин тиббиёт амалиётига киргунга қадар) қандли диабети бор аёлларнинг айримлари ҳомиладорлик ва туғиш даврида соғ-омон чиққан бўлсаларда, уларнинг ҳомилалари 50-60 фоиз ҳолларда нобуд бўлган. Инсулин билан даволаш усули қўлланила бошлаганидан сўнг қандли диабети бор аёллардаги ҳомиладорликнинг асоратлари аста-секин камая борди. Ҳозирги кунда дунё-нинг энг пешқадам диа-бетология марказларида ҳомиладорликнинг қандли диа-бети бор аёллардаги асоратлари 2 фоизни ташкил қилади. Бу рақам умумий аҳолида учрайдиган ҳомиладорлик асоратлари миқдорига тўғри келади. Ҳозирги кун талаби эса қандли диабети бор беморларга нафақат тўлақонли ҳаёт, балки шу касаллиги бўлган аёлларга оила қуриш ва фарзандли бўлиш имкони яратилишини таъминлаб беришдир.

Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган аёллар бунга эришиш учун ҳомиладорликдан аввал, ҳомиладорлик ва туғруқдан сўнгги давр-ларда қандай қонун-қоидаларга амал қилишлари кераклигини яхши билишлари шарт. Энг асосийси, бизга маълум бўлган тадқиқотлар натижаларидан бири шуки, ҳомиладорликнинг муваффақиятли якуни қонда қанд миқдори билан узлуксиз боғлиқлигидир. Энг қувончлиси, бунга эришиш имкони ҳозирги даврда жуда юқори. Бунинг учун бутун ҳомиладорлик даврида қонда қанд миқдори назорат қилинади. Қондаги қанд миқдори -кеча-кундуз давомида 3,5-7,5 ммоль/л (60-130 мг фоиз) чегарасидан чиқмаслиги касалликнинг компенсацияланганлигидан далолат беради. Қанднинг юқорида келтирилган меъёри қандли диабет бўлмаган ҳомиладор аёлларнинг қонидаги қанд миқдори ўзгаришига мос келади. Бунга эришиш учун қонда тез-тез қанд миқдори аниқланиб турилади. Шу билан бир қаторда овқат билан жисмоний ҳаракат ва инсулин миқдори бир-бири билан мувозанатда бўлишини таъминлаш керак. Асосий талаблардан яна бири – ҳомиладор аёллар мунтазам равишда акушер-гинеколог назоратида бўлишлари соғ-лом бола туғилиш имконини янада оширади. Унда мутахассис қанд-ли диабет касаллиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Қандли диабетли аёлларда ҳомиладорлик натижалари яхшиланган бўлсада яна бошқа кўпчилик -муаммолар мавжуд. Булардан биттаси қанд-ли диабет билан касалланган оналардан туғилган болаларда туғма нуқсонлар соғлом аёлларга нисбатан кўпроқ сақланиб қолаяпти. Масалан, соғлом аёллар болаларида туғма нуқсонлар 100 боладан 2 фоизни ташкил қилса, қандли диабети бор ҳомиладорларда эса 2-23 фоизгача тўғри келади ва бу ҳолат тўғридан тўғри ҳомиладорлик даврида қонда қанд назоратида олинган баланд натижаларга боғлиқдир.

Болалар ривожланишида туғма нуқсонларнинг асосий сабабларидан бири қонда қанд миқдорининг баланд бўлишидир, айниқса ҳомиладорликнинг биринчи 8 ҳафталигида ҳомиланинг асосий тана аъзолари шакл-ланади. Бундай салбий натижаларга олиб келиш сабабларидан яна бири бу даврда аёл ҳали ҳомиладорлигидан ҳам бехабар бўлиши мумкинлигидир.

Юқорида келтирилганлардан келиб чиқадики, ҳомиладорлик қандли диабетли беморларда режалаштирилган, яъни ҳомиладор бўлишдан камида 2-3 ойдан 6 ой олдин қандли диабет яхши компенсацияланган бўлиб ва бу ҳолат бутун ҳомиладорлик давомида сақланиб қолиши керак. Умуман олганда бу талаб нафақат ҳомиладор аёлларга, балки барча қандли диа-бетли беморлар учун яхши назоратни ҳаёт амалиётига киритиши шарт бўлганлиги билан узлуксиз боғлиқдир.

Бажарилиши шарт бўлган мажбуриятлар

Қуйидаги келтирилган дастурни амалда бажариш соғ-лом бола туғиш эҳтимолини оширади. Сиз ва турмуш ўртоғингиз шу дастурни амалга ошириш учун баъзи бир мажбуриятларни қабул қилишингиз керак. Мақсад сари интилишда ушбу дас-тур сизга ёрдам беради ва сиз қонда қанд миқдори назоратини амалга ошириб, ҳомила тўғри ўсишини таъминлайсиз. Бу дастур бажарилиши сиздан мунтазам равишда шифокорларингиз қабулида бўлишингизни; ҳар хил лаборатор таҳлиллари ўтказишни; керак бўлса маълум вақт муаммолар бўлганда шифохонада даволанишингизни талаб қилади. Қанд-ли диабети бор ҳомиладорлар назорати юқори малакани талаб қилувчи соҳа, шу боис, назорат қандли диабет касаллиги бўйича касбий маҳоратга эга бўлган қуйидаги мутахассислар ёрдамида амалга оширилади:

 диабет назоратини амалга ошириш учун – диабетолог ёки эндокринолог;

 акушер-гинеколог – ҳомиладорлик назоратини амалга оширади;

 ўқитувчи-эдюкейтор – қанд-ли диабет муаммоси билан яхши таниш бўлиб, қандли диа-бет бошқарувини амалга ошириш учун беморларни ўқитади ва маслаҳатлар беради;

 диетолог (парҳезшунос) – беморнинг таомномасини режалаштиришни амалга оширади;

 педиатр-неонатолог – қанд-ли диабети бор аёллардан туғилажак болалар муаммоси билан таниш бўлган мутахассис.

Барча мутахассислар ёрдамида ҳам дастурни амалга ошириш осон бўлмайди, уни бажариш сиздан кўп вақт талаб қилади, чарчашингиз мумкин. Бундан ташқари моддий қийинчиликларга ҳам дуч келасиз. Бироқ бу дастурни бажариш эвазига сиз қўйилган мақсад – соғлом фарзандга эришасиз.

Қандли диабет касаллиги бор ҳомиладор аёлларда назоратни ташкил қилиш.

Диабет назорати энг қулай шароитда ҳам доимо осон кечавермайди. Бу беморлардан вақт ва ўз соғлигига масъулиятли бўлишни талаб этади. Бироқ, бу вазифани беморларнинг ўзлари бажармайдилар. Баъзи бир давлатларда қандли диабети бор беморлар назорати махсус гуруҳ ёрдамида амалга оширилади. Бу гуруҳ ҳар хил соҳа мутахассисларидан иборат бўлиб, беморлар ҳаётининг турли даврида ёрдам беради. Ҳомиладорлик шу даврдан бири ҳисобланади.

Ҳар бир гуруҳ аъзоси сизларга ўз соҳаси бўйича ёрдам кўрсатади. Умуман қандли диа-бети бор беморлар назоратини олиб борувчи гуруҳ қуйидаги мутахассислардан тузилади:

 диабетолог ёки қандли диабет бўйича юқори малакали мутахассис, у гуруҳ етакчиси ҳисобланади;

 акушер-гинеколог юқори хавф гуруҳига мансуб, шу жумладан, қандли диабети бор ҳомиладор аёллар муаммоси билан яқиндан таниш бўлган юқори даражали мутахассис;

 ўқитувчи-эдюкейтр, улар сизлар билан ҳамкорликда диа-бет назоратини амалга оширадилар. Улар одатда, махсус тайёргарликдан ўтиб, ҳар куни тавсия беришни (шу жумладан, телефон орқали ҳам) амалга оширадилар, улар билан кўпроқ мулоқот қилиш имконига эга бўласизлар;

 диетолог ёрдамида беморлар ҳомиладорлик даврига мос бўлган парҳез таомномасини тузиб оладилар;

 кўз шифокори – қандли диа-бетда юз бериши мумкин бўлган кўз асоратлари (ретинопатия) назоратини амалга оширишга ёрдам беради;

 психолог (руҳшунос) ёрдамида ҳар хил ҳаяжон ва стресс-лар бартараф этилишига эришилади;

 подиатрист (керопедист) оёқ назорати муаммоларига кўмакдош бўлади;

 тиш шифокори доимий назоратни олиб боради ва мунтазам равишда гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда ҳомиладорликни муваффақиятли ўтказишга ёрдам беради.

Гуруҳ усули фақат қандли диа-бети бор беморлар учун ташкил этилган бўлиб, улар даволашга ёндашиши кераклигини исботлайди. Гуруҳ ташкил қилинмаган жойларда етакчи мутахассис диа-бетолог қандли диабети бор ҳомиладор аёлларга барча соҳа мутахассисларини топишга ёр-дам қилиши мумкин. Ҳеч шубҳасиз барча саволлар юзасидан ҳомиладор аёллар шифокорлари билан узлуксиз боғланиб туришлари тавсия этилади.


Мияссар РАҲИМЖОНОВА,

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди,

Зоир АКБАРОВ,

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор ва бошқалар.

Тиббий маколалар

Информация с сайта: Не указан
Просмотров: 7254
Печать
Сообщить другу

(1 голосов)



Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
ГИЖЖА ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.
Гижжалар—одам, хайвон ва усимликларда касаллик кузгатувчи  паразит чувалчанглар.
Буг

Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез
Ошкозон ости бези касалланганда еки « Панкреатит »да пархез. Ошкозон ости  бези ял
ТАБИИЙ НИКОБЛАР – ЮЗ ТЕРИСИНИ ЁШАРТИРАДИ.
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери у
КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОГРИКЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ
Кўкрак безидаги оғриқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Биро
УТКИР БРОНХИТЛАР
Уткир бронхит--- бронхларнинг уткир яллигланиши.
Бу нафас органларининг  энг куп учрайдиг




Опрос пользователей
Как Вы оцениваете этот справочник?
Отлично
Хорошо
Надо подумать
Надо доработать
Захожу на сайт первый раз
Нет ответа


Облака тегов


Логин:
Пароль: