Дафна дарахти(Лавр благородный)


Буйи -18 м гача борадиган доим яшил дарахт. Пустлоги кунгир,силлик,шохлари калин ,барглари калта бандли узига  яраша хиди бор. Асосан Грузияда,Краснодар улкасида,Кримда,Озарбайжонда   усади.Март охиридан май охиригача гуллайди.

 

Ишлатиладиган органлари  :    Барглари ва мевалари.

 

Кимевий таркиби: Баргларида талайгина микдор эфир мойлари бор.Меваларида  эфир мойлари,егли мой,мелисс спирти,лауран топилган.

 

Таъсири ва ишлатилиши:

Халк табобатида сурункали холециститда ,ут-тош касаллигида, жигар фаолиятини яхшилашда,юкори нафас йуллари шамоллашида кулланилади. Ибн Сино маълумотларига караганда , дафна фалажларга,жигар,талок,бугим ва бош огрикларида,кулок шангиллашида   яхши  даво булади.Сурункали холецистит ва  ут-тош касаллигида дафна мойи  10-15 томчидан ичилади.   Кавказда дафна барглари ревматизм,фалажлар,суяк чикиклар,йутал,кутир  давосига ишлатилади.Курук баргларини кунгабокар мойига кориштириб,артритларда,миозитда  ва невритда баданга суртилади.

Тиббиетда  дафна барглари  микробга карши,шамоллашга карши ва яраларни тез тузатувчи,иммунитетни кутариш хусусиятига эга.

 

Тайерлаш ва ишлатилиш усуллари:

=Дафна баргларининг 20-25 донасини термосга солиб,устидан кайнок сув соламиз ва термосда эрталабгача колдирамиз.Бу димламани сузиб олиб 3 кун давомида оз-оздан ичилади ва у танани хар хил тузлардан тозалайди.Лекин бу димлама хомиладорликда ва эмизиш даврида мумкин эмас.

= 1-2кошик лавр барглари майдаланиб 200г сув билан 5-10 дакика кайнатилади ва 2-3 кошикдан 3 махал ичилади. Бу ОРЗда,шамоллашда ва организмда канд микдорини туширишда фойда беради.

=20-30дона барги янчилиб,устига 400мл кайнок сув куйилади,идиши билан кайнаб турган сувга куйиб  15 минут кайнатилади,сузиб олиниб овкатдан олдин 1ош кошикдан кунига 3-махал ичилади.  Бу кайнатма  кон томирларни тозалашда(атеросклероз),ут-тош касаллигида,кандли диабетда  ишлатилади.

=30г микдордаги янчилган дафна барглари устига 200мл кунгабокар мойи куйиб   6-7кун  сакланади,кейин сузиб олиниб,бу мойни  фалажларда баданга суртиш учун ишлатилади.

= Лавр баргларининг  40-донасини 400г сув билан кайнатиб озгина совутиб,хар куни кечкурун 10-15 минут давомида оекларга «ванна» килинса ,оек терлашини бартараф килади.

=Шунингдек  лавр барглари огиз хидланишида-милклар шамоллаганда,ари чакканда хам фойда беради.

Сизни безовта килаетган хар бир касаллик сабабини билмасдан туриб,уз билганингизча даволанманг,шифокор маслахатидан кейин  керакли муолажаларни олиш мумкин.





Алмалык




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7224