Лимон хакида нима биласиз?


Лимон-буйи 4 метргача борадиган, сершох, доимо яшил дарахт. Барглари 10 см ча узунликда, гуллари -ок, хушбуй, меваси серсув, жуда нордон. Лимон меваларида 8% га якин лимон кислота, оз микдорда канд, А, В1, В2, В15, С витаминлар, флавоноидлар, фитонцидлар, цитостеринлар, хар хил минерал моддалар бор. Мевасининг пустида 0,6% эфир мойи булади.

 

ТАЪСИРИ ВА ИШЛАТИЛИШИ.

Халк табобатида Лимон меваларидан меъда, жигар, ут йуллари касалликларида (гастритлар, гепатит, холецистит), буйрак касалликларида, подагра, ревматизм, радикулит, иситма пайтларида фойдаланилади. Гипертония ва кандли диабетда кунига 3 махал лимон истеъмол килиб туриш тавсия килинган.

Замонавий табобатда лимондан купгина касалликларда сервитамин восита сифатида фойдаланилади. Лимон препаратлари, яъни мойи, шарбати, тинктураси, шунингдек мевасининг янги артилган ва куритилган пусти куп мамлакатларда шифобахш деб расман эътироф этилади.

 

ТАЙЕРЛАШ ВА ИШЛАТИШ УСУЛЛАРИ.

1. Туграб куйилган лимон мевасидан 2 ош кошик олиб,устига 2 ст.кайнок сув куйиладида паст оловда 20 минут кайнатилади, сузиб олиниб, овкатдан олдин 0,5 стакандан 3-4 махал ичилади.

2. 0,5 стакан лимон сувига 1 стакан асал аралаштириб тайерланган суспензия хуснбузарлар, сепкиллар, конталашлар, моматалокларни йукотиш учун яхши ердам беради.

3. Томоқ оғриғи безовта қилганда бир стакан лимон сокини бир стакан сув билан аралаштириб бир чой қошиқ шакар солиб ҳар икки соатда истеъмол қилиш лозим.

4. Нафас олиш йўллари шамоллаганда эса саримсоқ (чеснок) пиёзни эзиб, яримта лимон билан аралаштириб асал қўшиб ейиш зарур. Бу нафас йўлларини юмшатишда ёрдам беради. 

5. Тиш касалликларида, кариесда лимон соки билан оғиз чайиш яхши манфаат беради ва бу тишларингиз эмалини бақувват қилиб уларни оқартиради. Яна унутмангки, бу табиий нарса.

 

Минералларга бой бўлган лимон таркибида калий мия ва асаб тизимларини озиқлантиришда, кальций суяк ва тишларга, магний кальций билан биргаликда инсон организмида оқсил ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга лимоннинг ўткир ҳиди ва таъми инсонни стресс ҳолларида ҳам яхши ёрдам беради. Ҳозирги кундаги ҳид билан тинчлантиришда (ароматерапия) лимоннинг ёғи тинчлантирувчи сифатида қулланилади. Юзга сурилган лимон уни гўзаллаштиради. Унинг танага ҳам фойдалари катта бўлиб масалан, лимон соки лимфа томир тизимларини тозалайди. Лимон ошқозонга оғир овқатни ҳазм қилишда ёрдам бериб, у кальций, цинк, оқсил ва турли витаминларни енгил организмга тушишини таъминлайди. Лимонни доимий тарзда истеъмол қилиш соч тукилишини олдини олади. Улар жигар ва ўт пўфагининг ишлаш жараёнини яхшилаб, организмдан токсинларнинг чиқиб кетишига яхши восита бўлади. Лимонни шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади, шунда у ўз фойдали витаминларни йўқотмайди.

Унинг касалликларга қарши восита эканлиги ҳаммамизга яхши маълум. У имуннететни кучайтириб, танамизни касалликларга қарши курашувчанлигини орттиради ва канцероген таналарини ундан чиқариб ташлашда ёрдам беради. 





Алмалык




Attn:




Не указан







Print Page

Лечение, Болезни, Лекарства, Инструкция - Справочник / http://mku.uz/spravochnik/view.php?id=7210