Популярные компании
Новые консультанты
|
Саломатлик посбонлари шарафланди |
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида 8 ноябрь куни ушбу санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида тиббиёт ходимларининг касб малака ва маҳоратини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. “Энг намунали қишлоқ врачлик пункти”, “Энг намунали оилавий поликлиника”, "Энг фаол умумий амалиёт врачи", “Энг фаол патронаж ҳамшира” каби номинациялар бўйича ўтказиб келинаётган анъанавий танлов шундай лойиҳалардандир.
Тадбирда ушбу танловнинг 2014 йилдаги ғолиблари эълон қилинди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги "Даштмаҳалла" қишлоқ врачлик пункти "Энг намунали қишлоқ врачлик пункти" номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллади ва "Damas" автомобили билан тақдирланди.
Самарқанд шаҳридаги 1-оилавий поликлиника "Энг намунали оилавий поликлиника" деб топилди. Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги "Кегейли" қишлоқ врачлик пункти шифокори Жаркиной Акмалиева "Йилнинг энг фаол умумий амалиёт шифокори", Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги "Фарҳод-2" қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси Феруза Аллашукурова "Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси" номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Шу билан бирга Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани давлат санитария-эпедимиология назорати маркази болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими санитария врачи ёрдамчиси Карима Ҳайдарова "Энг яхши санитария-эпедимиология назорати маркази ходими" деб топилди. Танлов ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Баҳор Хидирова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзАhttp://uza.uz/oz/society/satlik-posbonlari-sharaflandi |
|
|
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
лечение, болезни, лекарства, здоровье, медицина, клиника, больница, диспансер, аптека, диета, поликлиника, хирург, урология, кардиология, санатории
|