Популярные компании
Новые консультанты
|
Ўзбекистонлик абонентларга Эбола вирусидан огоҳлантирувчи спам-хабар келди |
Бир неча кундан буён Ўзбекистондаги мобиль алоқа фойдаланувчиларига спам-хабар келмоқда. Унда бананни емаслик, мева Эбола вирусини тарқатиши ҳақида огоҳлантирилади. Спам-хабарнинг мазмунига кўра, банан мевасини истеъмол қилиш хавфли ва ҳозирда уларни емаган маъқул. Гўё Москвада ушбу мева таркибида зарарли моддалар аниқланган. Ҳамда Эбола вируси банан етиштириладиган Африка мамлакатларида издан чиққанлиги эслатиб ўтилади.
UZ24 сайти мухбири Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси билан боғланиб, масалага аниқлик киритди. Бошқарма бошлиғи Комил Муҳаммедовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонга Африка мамлакатларидан истеъмол маҳсулотлари олиб келинмайди. “Ҳориждан маҳсулотларни олиб киришнинг барча жараёнлари қатъий назорат қилинади”, - дейди у.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай хавотирга ўрин йўқ. “Вирус Африкадан келтириладиган истеъмол маҳсулотлари орқали ўтиши мумкин эмас. Айнан банан орқали вирус юқиши мумкин, лекин вирус бизгача етиб келгунча ҳалок бўлади. Бундан ташқари, ҳеч ким тишланган бананни сотиб олмайди-ку”, - деб қайд этади Россия Фанлар академияси академиги В.Малеев интервьюларининг бирида.
Эслатиб ўтиш лозимки, Эбола вируси 2014 йилнинг март ойида Ғарбий Африкада рўйхатга олинган. Айни вақтда Африка ҳудудларида вирусдан ҳалок бўлганлар сони бир неча мингдан ошган.
Маълумот:http://uz24.uz/uz/society/gzbekistonlik-abonentlarga-ebola-virusidan-ogolantiruvchi-spam-habar-keldi |
|
|
|
Справочник
Каталог предприятий
Популярные статьи
Опрос пользователей
Облака тегов
лечение, болезни, лекарства, здоровье, медицина, клиника, больница, диспансер, аптека, диета, поликлиника, хирург, урология, кардиология, санатории
|